Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

16:00 / 23.07.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 753

Ассаламу алайкум! Узр, Сизлардан далил сўраганимга. Далил сўрашимни сабаби ҳар хил миллат, ҳар хил одамлар билан гаплашамиз. Шунда бизга “қайси ҳадисга ёки қайси ривоятга асосланиб гапираяпсан” деб ҳужжат талаб қилишади. Сизлардан илтимос, иложи бўлса ҳозирги кунда бажариб юрган витр вожибдаги вожиб бўлган қунутдан олдинги такбир, ҳамда бир йилда икки келадиган, ийд намозидаги уч такбирни далилини келтириб берсангиз. Жавобингиз учун раҳмат. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қироатдан фориқ бўлгач, такбир айтар, қунутдан фориқ бўлгач ҳам такбир айтар ва рукъу қилар эдилар. (Табароний ривояти). Ториқ ибн Шиҳоб роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади : “Мен Умар розияллоҳу анҳунинг ортида бомдод намозини ўқидим. Иккинчи ракъатда қироатдан фориқ бўлгач такбир айтди, сўнг қунут ўқиди, сўнг такбир айтиб рукъуга кетди”. (Таҳовий ривояти). Ҳорис : “Али розияллоҳу анҳу қунутни такбир билан бошлар эди” деганлар. (Ибни Аби Шайба ривояти). Али, ибни Масъуд, Баро ва Умар розияллоҳу анҳумлардан қунут дуосига такбир айтганлари собит бўлган. Ушбу ҳадислардан қунутдан аввалги такбирни асли борлиги маълум бўлади. Вожиблиги тўғрисида ихтилофлар бор. Баъзилар вожиб десада, “Роддул Мухтор” китобида “Зоҳирия”дан вожиб эмаслиги саҳиҳроқ деб келтирилган. Икки ийднинг такбирларининг вожиблигига Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни доимий такбир айтганликларини далил қилишган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ийдга такбир айтганликлари тўғрисида жуда кўп ҳадислар бўлиб, улардан бири Абу Мусо розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда : “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такбири уловдан ташқари икки ийдда тўрта-тўртадан такбир айтар эдилар” дейилган. (Таҳовий ривояти). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat