Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳикмати қандай?

15:16 / 23.07.2015 | Zafarov Murodjon | 2309

Ассаламу алайкум! Қуръони Каримни айнан 30 порадан иборат дейишлик нима билан изоҳланади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мусҳафни жуз, ҳизб, рубъ ва рукуъларга бўлиш бу ижтиҳодий тақсимот ҳисобланади. Ҳар ким ўзига фойдали бўлган тақсимотни ихтиёр қилган. Саҳобалар даврларида Қуръони Каримни ҳизбларга бўлиб чиқилган. Авс ибни Ҳузайфа роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинган ҳадисда : “Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан улар Қуръонни қандай бўлакларга бўлишларини сўрадим. Улар “уч, беш, етти, тўққиз, ўн бир, ўн уч ва муфассал бўлаги” дейилган”. (Абу Довуд ривояти). Саҳобалар айтган “уч”нинг маъноси “Фотиҳа”дан кейинги “Бақара”, “Оли Имрон” ва “Нисо” сураларидир. “Беш”дан эса “Моида”, “Анъом”, “Аъроф”, “Анфол” ва “Тавба” сураларидир. “Етти”дан эса “Юнус”, “Ҳуд”, “Юсуф”, “Роъад”, “Иброҳим”, “Ҳижр” ва “Наҳл” сураларидир. “Тўққизд”дан эса “Исро”, “Каҳф”, “Марям”, “Тоҳа”, “Анбиё”, “Ҳаж”, “Муъминун”, “Нур” ва “Фурқон” сураларидир. “Ўн бир”дан эса “Шуъаро”, “Намл”, “Қосос”, “Анкабут”, “Рум”, “Луқмон”, “Сажда”, “Аҳзоб”, “Сабаъ”, “Фатир” ва “Ясин” сураларидир. “Ўн уч”дан эса “Соффат”, “Сод”, “Зумар”, еттала “Ҳа миим”, “Муҳаммад”, “Фатҳ” ва “Ҳужурот” сураларидир. “Муфассал” эса “Қоф”дан “Нос” сураларигача бўлганларидир. “Рукуъ” деб бир маъно тугаб, янги маъно бошланадиган жойларга бўлишга айтилади. Шу ўринларга келганда намозда рукуъга кетилади. 

Имом Зарқоний ўзларининг “Маноҳилул иърфон фий улумил Қуръан” китобининг “Қуръонни жузларга бўлиш” сарловҳаси остида қуйидагиларни ёзганлар : “Усмоний Мусҳаф аввалда жузларга бўлинган эмас. Уларда шакллар ва нуқталар ҳам бўлган эмас. Вақтлар ўтиши билан одамлар мусҳафга турли фанларни ихтиро қилишган. Турли эътиборлар билан бўлакларга бўлиб чиқишган. Баъзилар варақлар сонини эътиборга олиб, 30 бўлакка бўлганлар ва уларга жуз деб ном берган.(бизнинг тилимизда уни пора дейилади). Одамлар “Қуръондан бир жузни ўқидим” деганда ўша 30 жуздан бир жузни тушунадиган бўлганлар. Баъзилар эса жузларни икки ҳизб(бўлак)га бўлганлар. Ҳизбни эса тўртга бўлганлар ва ҳар бир бўлгини “бир рубъ” деб номлаганлар”. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat