Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровеҳ намозидаги ҳолат

19:21 / 20.07.2015 | Дилшод Рахматов | 2430

Ассаламу алайкум! Ҳурматли сайт ходимлари сизлардан тўғри йўл сўраб мурожаат қилаяпман. Бир дўстим билан таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонларда қатнашдик. Алҳамдилуллаҳ! Ҳаммага маълумки бундай пайтларда одамлар ўзлари билан баклажкаларда сув олиб бориб имомнинг олдига олиб бориб оғзини очиб қўйишади ва хатмнинг охирида уйларига олиб кетишади. Хатмона куни дўстим билан уйга кириш вақтида “бирор идиш олиб чиқ сувдан бераман” деб қолди. “Сен сув олиб борганинг йуқку” деб сўраганимда у “масжидда қўйиб қўйилган экан шуларни битта 5 литрлик идишдан бирини олдим” деди. Мен унга эътироз билдирдим, бировники бўлиши мумкин дедим. У йўқ масжид ходимлари чиқариб қўйишганини ўзим кўрдим деди. Уни кўнглини оғритмаслик учун мажбурдан шу сувдан мен ҳам олдим. Дўстим сувни билмасдан олиб чиққани рост, лекин шундай бўлсада у бировнинг ҳаққи бўлиши мумкин. Шундай ҳолда шариат бўйича қандай йўл тутишим керак? Масжидга сувни (бошқа сотиб олиб) қайтариб элтиб берайми ёки садақа қилайми? Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бировнинг ҳаққини адо қилиш учун аввал ўша ҳақ эгасини топиш ва уни розилигини олиш шарт. Эгаси топилмаган ҳолда закот олишга ҳақдор одамга садақа қилиниб, мабодо эгаси топилса ҳақи адо қилинади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat