Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайҳ Муҳаммад Носириддин Албонийнинг "Сифат ус-солат" китоби ҳақида

00:00 / 12.02.2009 | eski savollar | 1243
Муҳтарам Шайҳ ҳазратлари, шайҳ Албоний ва унинг Сифат ус-солат китоби ҳақида саволим бор эди, бу китобни о'қиса бо'ладими, я'ни бизнинг бизнинг ҳанафий мазҳабимизга то'г'ри келадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур китобнинг тўлик номи «Сифату солатин набий» - Набий алайхиссаломнинг намозлари сифати. Бу китобнинг муаллифи бемазхаб, балки мазхабларга карши одам бўлган. Шунинг учун, бу китобини ана шу рухда ёзган. Бу китоб нафакат ханафий мазхабига балки, бошка мазхабларга хам тўгри келмайди. Аммо унинг исми кўпчиликни ўзига жалб килади. Ичида эса, фикхий мазхабларга тўгри келмайдиган гаплар кўп. Бундан мазхабларда баён килинган намоз Набий алайхиссаломнинг намозлари сифатига тўгри келмас экан деган фикрга бормаслик керак. Балки, Набий алайхиссаломнинг намозлари сифатига тўгри келадиган намоз фикхий мазхабларда баён килинган намоздир. Набий алайхиссаломдан намоз хакида жуда кўп хадислар ривоят килинган. Улардан маълум бир кисмини жамланса, Набий алайхиссаломнинг намозлари сифати чикади. Бунинг далили сифатида суриялик олимлардан бирлари «Сифату солатин набий алал мазхабил ханафий» - Набий алайхиссаломнинг намозлари сифати ханафий мазхабига биноан, деган китоб ёзган. Рус тилига таржима килинган мазкур китобни ўкиган одамларнинг боши айланиб, нима килишини билмай хайрон бўлишган ва биздан бу хакда сўрашди. Уларга хакикатни баён килинди. Бу китобни ўкимаслик керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat