Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайвоннинг ёши

09:42 / 12.07.2015 | Мадина Махмудова | 1282

Ассаламу алайкум! Қурбонлик ва ақиқа учун сўйиладиган ҳайвоннинг ёшига аҳамият бериш керакми? Нача ёш бўлиши шарт қилинган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Энди қурбонлик қилинадиган ҳайвонларнинг сифатлари ҳақида маълумот берилади.
Қўйдан жазаъа (олти ойлик) ва ундан бошқадан саний ва ундан каттаси қурбонликка ярайди. «Саний» деб бир ёшли қўй-эчкига ва икки ёшли молга ва беш ёшли туяга айтилади.
Бу ҳукмлар қуйидаги ҳадиси шарифлардан олинган:
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қўйларни саҳобаларига қурбонлик қилишларига тақсимлаб бериш учун бердилар. Бас, бир ёшли улоқча ортиб қолганди. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилган эди, у зот:
«Уни сен қурбонлик қил», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Бир ёшли улоқчани қурбонлик қилиш мумкинлиги ушбу ҳадисдан билинади. Ундан кичиги жоиз эмас.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу саҳобаи киромларга қўйларни тақсимлаб бўлганларидан кейин бир ёшли улоқча ортиб қолганининг хабарини берганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Уни сен қурбонлик қил», деганлари шунга далолат қилади.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусиннадан бошқани сўйманглар. Фақат сизга қийин бўлиб қолгандагина қўйнинг жазаъасини сўйсангиз бўлади», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
«Мусинна» туядан бўлса, беш ёшли, қорамолдан бўлса, икки ёшли, қўй-эчкидан бўлса, бир ёшли бўлганидир.
«Жазаъа» Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг айтишларича, қўйдан бўлса, олти ойлиги бўлади.
Демак, имкони бор одам камида бир ёшли қўй ёки эчки қурбонлик қилиши керак. Агар камбағаллиги туфайли қўли қисқалик қилиб, бир ёшли қўй-эчкининг иложини қила олмаса, олти ойлик қўй бўлса ҳам кифоя қилаверади. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat