Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

08:53 / 10.07.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 2191

Ассаламу алайкум! "Кифоя" китобининг 190-бетида "Соҳиби узр бўлган ёки бўлмаганлигини билиб олиш йўли. Улар тажриба учун энг қисқа намознинг вақти, масалан, шомни танлайдилар ва қуёш ботиши билан то қизил шафақ йўқ бўлгунича бир марта таҳорат олиб, фақат шомнинг фарзини адо қила оладиган вақт топишга ҳаракат қиладилар. Масалан, таҳорат олиб уч ракъат фарзини ўқишга 10 дақиқа вақт кетади (ундан кўп ёки кам бўлиши ҳам мумкин). Агар улар шом вақти кириб, то шом вақти чиққунича 10 дақиқа пок ҳолда туролмай, таҳорати кетиб қолаверса, соҳиби узр саналадилар" дейилган. Мисол учун шом намози билан хуфтон намозини ораси 40 дақиқа бўлса, шом намозини фарзини ўқишга киришганда узри келиб қолса, намозни тўхтатиб, шу 40 дақиқа ичида қайта таҳорат қилиб бошқа ўқишга ҳаракат қиладими ёки намозини тўхтатмасдан давом эттираверадими? Минг бор узр хато камчиликларга. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биринчи марта соҳиби узрлигини аниқлаб олиш учун намоз ўқиётганида таҳорати кетса, намозини тўхтатиб шом вақти чиқиб кетгунича бир таҳорат қилиб фарзини ўқиб оладиганчалик вақт қолгунча кечиктиради ва таҳорат қилиб намозини ўқийверади. Агар намозининг орасида таҳорати кетиб қолса, намозини бузмай давом эттираверади. Чунки бундай ҳолатга тушган одам, соҳиби узр сафига қўшилган бўлади. Бошқа намозларда намозни охирги вақтигача кутиб ўтирмай намоз вақти кириши билан таҳорат қилиб намозини ўқийверади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat