Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстимни дуо қилинглар

16:33 / 06.07.2015 | Fazliddin Tursunov | 863

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизларни қилаётган амалингизни бардавом айласин. Биродаримнинг фарзандини машина туртиб кетган, дуо қилинглар у ҳозир шифохонада. Ушбу ойларда дуо қилсангизлар ин ша Аллоҳ дуоларингиз қабул бўлади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 2613. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши ўзига «Тобим йўқ», деган Собитга:
«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дам солишлари ила дам солиб қўяйми?» деди.
«Ҳа», деди у.
«Аллоҳумма! Роббаннаси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ-шаафий. Лаа шаафия иллаа анта. Шифаан лаа юғодиру сақман», деди».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Мазкур дам солиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур дам солишларидир. Унинг маъноси қуйидагича:
«Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказгувчи! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Ўзингдан ўзга шифо берувчи йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!» (“Ҳадис ва Ҳаёт”). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat