Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

02:20 / 05.07.2015 | Kamolov5344 | 990

Ассаламу алайкум! 2014-йили рамазон ойида молим миқдори закот тўлаш учун етмаган эди. Лекин бировдаги ҳаққим ҳисобига закотга қодир бўлганман. Қўлимда бўлмаганлиги учун тўламаганман. Мени молимнинг миқдори 2014-йил октябр ойида етган эди. Мен чорвачилик билан шуғулланиш учун ушбу маблағни айлантирмоқдаман. Ҳозирда ҳам ушбу маблағ чорва ҳайвонлари ва уларга озуқа олиш учун ишлатдим. Агар мен закот тўлашим керак бўлса қай тартибда тўлайман? Олдиндан сизларга раҳмат, Аллоҳ қилаётган ишларингизга барака берсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўтган йилги учун закот чиқарасиз. Чорвачилик икки қисмга бўлинади, биринчиси сутини сотиш мақсадида мол боқиш. Иккинчиси семиртириб сотиш учун боқиш. Биринчисида сутидан чиққан фойда нисобга етса ўшандан закот беради. Иккинчисида боқилаётган молларнинг қиймати нисобга етса улардан закот берилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat