Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Айрим машойихларнинг фикрлари ҳақида

01:00 / 05.07.2015 | Akmal Abdullayev | 2630

Ассалому алайкум! Қадрли "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати аъзолари сизларга бир савол билан мурожаат қилишга изн бергайсиз. Яқинда бир адабиётшунос олимларимиздан бирларининг тасаввуф адабиётига оид китобларида ўқиб қолдимки машойихларимиз айтишган экан : Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратгандан сўнг унга Ўз руҳидан жон пуфлаган. Ана шу руҳ билан Одамга Аллоҳга бўлган чексиз ишқ муҳаббат ҳам ўтган экан. Аллоҳнинг ҳақиқий ориф бандалари мана шунинг учун ҳижрон азобида яшар эканлар. Уларнинг айтишига қараганда инсон бир кун келиб Аллоҳга буткул қўшилиб сингиб кетар эмиш. Иқтибос тугади. Бу қарашлар қанчалик динимиз, ақидамиз ва тасаввуфимизга тўғри келади? Чунки ўйлашим бўйича бундай қарашлар айрим инсонларни чалғитиб ҳам қўйиши мумкинку. Яна тасаввуф адабиётига оид илмий китобларда ўқидимки сўфийларнинг қарашларига насронийлик, буддавийлик, яҳудийлик динларининг ҳамда юнон фалсафасининг ҳам таъсири бор эмиш. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “инсон бир кун келиб Аллоҳга буткул қўшилиб сингиб кетар эмиш” бу сўзнинг зоҳири ва бундай эътиқодда бўлиш куфр саналади. Тасаввуфни тўғри англамаганлар наздида ғулуга кетишлар жуда кўп. Бузғунчи тоифалар Қуръонга ўзгартириш киритишдан ноумид бўлганларидан кейин диний адабиётларни ўзгартириб, уни бузиб кўрсатишга қаттиқ уринганлар. Хусусан тасаввуфга оид адабиётларга диндан бўлмаган тушунчалар кўп киритилган. Шунинг учун тасаввуфга оид таълимотларни Шоҳ Валиюллоҳ роҳимаҳуллоҳ айиганларидек тариқатни бизгача саҳиҳ, мустафиз йўллар орқали етиб келган машойихлардан олиш керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat