Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхўрликми?

01:52 / 03.07.2015 | Oybek Ahmedov | 1019

Ассалому алайкум! Бераётган жавобларингиз учун раҳмат. Саволим: менинг укам яқинда тижорат бошлади. Ҳолат шундайки, ўзида тижорати учун маблағи камлиги учун(ўзини пулига қўшиб тижорат қилиш учун) бир ёши катта танишимиздан пул олган. Лекин у танишимиз укамга "менга ҳар ойда фалон фоизда фойда бериб турасан" демаган, балки "пулни айлантиравер, қанча фойда қилсанг озми-кўпми кўнглиндан чиққанча менга ҳам бериб тураверасан" деб айтган экан. Укам ишни ўзи юритади ва бир сафар озрок, бир сафар кўпроқ насиба(тушган фойда)га қараб фойдадан улушини бериб туради. Бу ҳолатда укамнинг у кишидан пул олиб қилаётган тижорати судхўрликка кириб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Укангизнинг пул олиб тижорат юритиши музораба дейилади. Музораба жоиз. Лекин унинг ўз шартлари бор. 1-тушадиган фойданинг икки томон аниқ белгилаб олишлари шарт. Масалан етмишга ўттиз ёки оз ёки кўп. Бу уларнинг келишувига боғлиқ. Зарар кўрилганда тижоратчи меҳнатига, пул тиккан пулига куяди. Укангиз шу шартларни тайин қилмагани учун уларнинг иши судхўрлик бўлиб қолган. http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/savdo/317-muzoraba   Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat