Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинлар ҳақида

01:40 / 03.07.2015 | Abu Ahmad | 2746

Ассалому алайкум! Аксарият муфассирларнинг фикрига қараганда жинлар одамдан олдин яратилган ва ер юзида яшаган. Сўнгра ер юзида фисқу-фасод қилишган. Шайтон жинлардан бўлиб, Одам алайҳисалом яратилганларидан сўнг куфр келтириб, жаннатдан қувилган. Шундай экан, Одам алайҳисалом яртилишларидан олдин, жинлар қавмини ким васваса қилган? Ким фисқу-фасод қилишга сабабчи бўлган? Ёки ўзларидан ўзлари гуноҳ ишлар қилишганми? “Нос” сурасида инс ва жинлардан бўлган шайтонлардан паноҳ сўралади. Инсон ва жинларни васваса қиладиган ҳеч ким бўлмаса ҳам куфрга кетадиган хусусияти борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Одам алайҳиссалом дунёга туширмасларидан аввал ер юзида қандай ҳолат бўлганлиги тўғрисида саҳиҳ маълумотлар йўқ. Саҳиҳ ҳадисларда рамазон ойи кирганда шайтонлар кишанланиши айтилган. Шундай бўлса ҳам қанчалар гуноҳ ишлар қилинаяпти. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat