Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куни узун ўлкаларда намоз вақти

01:14 / 03.07.2015 | Abduqodir Hamroqulov | 2592

Ассалому алайкум! Биз Россиянинг Челябинск шаҳрида ишлаймиз. Намозларимизни шу шаҳарнинг диний идораларида (ҳанафий мазҳаби) чиқарилган вақтларда ўқиймиз. Боидод-2:35, қуёш-4:15, пешин-13:20, аср 19:58, шом 21-:38, хуфтон -23:18да. Шу берилган вақтларда асрнинг вақти кирганда яъни 19:58 да соя ўзига беш баробар бўлмоқда. Биз ушбу сайтларда ўқиганмиз асрнинг вақти соя ўзига икки баробар бўлганда киради. Бу ердаги имомлар “ҳамма намозини шу вақтларда ўқийди” дейишди. Илтимос шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаброил алайҳиссалом менга Байтнинг (Байтуллоҳнинг) олдида икки марта имомлик қилди. Бас, улардан биринчисида пешинни соя кавушнинг тасмасича бўлганда ўқиди. Сўнгра асрни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганда ўқиди. Сўнгра шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди. Сўнгра бомдодни фажр ярақлаб, рўзадорга таом ҳаром бўладиган вақтда ўқиди.
Иккинчи мартада пешинни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганда, кечаги аср вақтида ўқиди. Сўнгра асрни ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлганда ўқиди. Сўнгра шомни биринчи ўқиган вақтида ўқиди. Сўнгра хуфтонни кечанинг учдан бири кетганда ўқиди. Сўнгра бомдодни ер ёришиб кўринганда ўқиди. Сўнгра Жаброил менга ўгирилиб қаради-да:
«Эй Муҳаммад, мана шу сендан олдинги анбиёларнинг вақтидир. Вақт ушбу икки вақтнинг орасидир», деди», дедилар».
Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилишган.
Шариатимизда намоз вақтлари шулардан иборат. Шу вақт кириши билан намоз ўқиш жоиз бўлади. Қайсидир мамлакат омманинг ҳолатини ҳисобга олиб намоз вақтларини белгилаши бошқа нарсадир. Масалан бизда пешинни қишда ҳам ёзда ҳам соат бирда ўқилади. Ҳолбуки қишда ўн икки яримларда вақт кирган бўлади. Бу омманинг ҳалатидан келиб чиқиб белгиланган. Намознинг вақти кириши билан ўқиш Аллоҳ таолонинг ҳаққидир. Ўзларига малол келмайдиган, қийналмайдиган вақтларда ўқиш банданинг ҳаққидир. Аллоҳ таоло карим, банда ожиз бўлганилиги туфайли Аллоҳ таоло бандаларга осон бўлган вақтларда ўқишни мустаҳаб қилган. Масалан бамдод вақти субҳи содиқ кириши билан бошланади. Лекин Аллоҳ таоло бандаларнинг уйқудан туришлари каби ҳолатларидан келиб чиқиб, жамоат билан тонг ёришганда ўқишларини мустаҳаб қилган. Ёзнинг иссиқ кунларида кунни совутиб ўқиш мустаҳаб. Аёллар жамоат бўлмаганлари учун уларга ҳар бир намозни вақти киришлари билан ўқишлари мустаҳабдир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat