Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

УСТОЗ МАСЛАХАТИНГИЗ ЖУДА ЗАРУР! (МУХИМ МАСАЛА)

00:00 / 16.02.2009 | eski savollar | 1519
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ! Мухтарам устоз сиздан узим ечимини топишга кийналган масала хакида маслахат ва насихат сурамокдаман:Эркак киши уз ахли аёлига, оиладагиларига хар томонлама масъул булишини биламан. Кулимдан келганича, ахли аёлларни намозга чакирмокдаман, лекин харакатларим самарасиз булмокда. Тавфик Аллохдан. Барибир харакатимни сусайтирмаслигим керак. Якинда турмуш уртогим билан уртамизда намоз тугрисида мунозара булиб утди, аёлимга "намоз укишни урганинг" десам, улар айтдиларки "Аввал кошимни теришимга рухсат берсангиз укишни урганаман, кошим патак булиб, хамма менга галати карамокда" дедилар. Узимча ижитиход килиб хам курдим, рухсат берсаммикан, асосийси намоз укийдику, боши саждага етадику, деган фикрга хам келдим. Лекин аввал сизни бу борадаги маслахатларингизни олишга карор килдим. Мухтарам устоз! Мен нима килай, аёлимга "майли кошингни териб булса хам намоз укишни урган" десам, гунохкор булиб колмайманми? Кош териш одатини хам намоз укишни бошлаганидан кейин ташлаб юборар балки. Маслахат ва насихатингизни кутиб колувчи Чустлик гойибона шогирдингиз Умиджон Турсунов.АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало намоз ўқиш учун ношаръий ишни қилишга рухсат сўраш жуда ҳам нотўғри иш. Нима учун келин, енгил иш – қош териш – да гапингизни олиб, ўта аҳамиятли иш намозда олмайди?! Агар иккисида ҳам гапингизни олганларида аъло иш бўлар эди. Ҳозирда сиз аввал намоз ўқи, намозни ўқишни яхшилаб йўлга қўйганингдан кейин айтган ишингга рухсат бераман, денг. Намоз ўқишга киришиши ила Аллоҳ инсофбериб қолса, ажаб эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat