Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мадинада масжиддаги воқеа

10:56 / 30.06.2015 | Amirjon Abdukodirov | 3362

Ассалому алайкум! Мен бир йил олдин Умра амалини қилиш учун Саудияга боргандим. Мадинада бўлган вақтимда бир куни бомдод намози тугаганидан сўнг жамоат катта имом намоз ўқийдиган жойни тагига бориб нафл намозни ўқишни бошладилар(Набий масжидида имом тепада, яни ҳаммадан тепароқдаги жойда туриб намоз ўқийди). Ҳамма шу жойда намоз ўқимиз деб кутиб турганди. Мен яқин турган эдим бир одам намозини тугатиб, намоз ўқиб олишим учун менга жой берди. Мен нафл намози деб ният қилиб намоз ўқишни бошладим, шу пайт харбий формадаги масжид қорувуллари менга ва барча шу жойга намоз ўқиётганларга қараб арабчада "Ширк келтирманглар, бу гуноҳ" деб бир неча марта айтди. Шундан бери “ширк келтирдимми” деб қийналаман. Саволим: шу жойда намоз ўқиш гуноҳми? Гуноҳ бўлса нега ҳамма шу жойда намоз ўқийман деб шошади ёки кутиб ўтиради? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бамдод намозидан кейин нафл намоз ўқилмайди. “Субҳидан кейин унинг суннатидан бошқа нафл ўқиш макруҳдир”. (Кифоя). Сиз айтган жой Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари бор уй билан минбарлари орасидаги жой бўлса керак. У ҳақда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйим билан минбарим орасидаги жой жаннат боғчаларидан бир боғчадир”, дедилар. Одатда одамлар у ерда намоз ўқишга шошиладилар. Бамдоднинг фарзи ўқилганидан кейин у ерда ҳам нафл ўқиш макруҳдир. Улар нега  "Ширк келтирманглар, бу гуноҳ" деганини тушунмадик. Ёки бошқа сўз айтган бўлишса, сиз тушунмагандирсиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat