Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазонда сомса сотиш

09:49 / 30.06.2015 | Olim2712 | 1190

Ассалому алайкум! Ўзини мусулмон ҳисоблаб, намоз ўқимайдиган ва рўза тутмайдиган инсонларга рамазонда сомса сотиш мумкинми? Бу саволни беришимни сабаби бизни оиламизни касби сомса сотиш. Ёки бу ойди сомса сотишни буткул тўхтатганимиз маъқулими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Моида” сураси 2-оятида марҳамат қилади : «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг». Ушбу мўъжазгина жумла дунёдаги барча ҳамкорликлар учун асосий қоида ҳисобланади. Исломдан аввалги даврда ҳамкорлик қоидаси уруғчилик, қабилачилик ва бошқа шунга ўхшаш ўлчовлар асосида бўлар эди. Ўзига яқин бўлган шахс, тоифа, қабила, давлат ёки халқ нима қилса, унга ҳамкор бўлиш зарур эди. Жумладан, зулм ва душманлик ишларида ҳам. Исломда эса ҳамкорликнинг бош шарти яхшилик ва тақводир. Агар шу шарт вужудга келса, ҳамма билан ҳамкорлик қилинаверади. Аммо қаерда гуноҳ ва ёмонлик бўлса, ким бўлишидан қатъи назар, ҳамкорлик қилинмайди. Бу ишларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолога боғлиқ. Мазкур ишларни амалга оширишда, албатта, тақво шарт.(“Тафсири Ҳилол”). "Кифоя" китобида қуйидагича матнлар ҳам бор. – Рамазон ойида узрсиз равишда рўза тутмай юрган мусулмонга таом сотиш жоиз эмас. Мусулмонмас кишиларга сотса, жоиз. («Мажмуату Фатовий шаръийя». 5-жуз. 193-бет). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat