Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қироатда адашиш

09:23 / 30.06.2015 | Otabek Ashurov | 911

Ассаламу алайкум! Зикр аҳли ҳайъати. Саволим мен бугун бомдод намозида “Ар-Роҳман” сурасини ўқиётиб бир оятини ташлаб кейингисига ўтиб кетиб қолибман. Маълумки у сурада бир оят такрор келгани сабаб ўша такрор келган оят ҳам қолиб кетади. Жами икки оят қолдириб кетдим ва мен “намоз бузилмайди” деб саждаи саҳв ҳам қилмадим. Кейин илмли инсонлардан сўрасам “намоз бузилади” дейишди. Шуни сизлардан сўрамоқчи эдим шундай ҳолатда намоз бузиладими? Мен қазосини ўқиб қўйишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намозда бирор оят ёки калимани ташлаб кетилса, қаралади. Агар маъно бузадиган даражада ўзгарса, намоз бузалади. Масалан жаннат аҳлини дўзах аҳлига алмаштирилса ёки акси бўлса. Сиз қайси оятни ташлаб кетганингизни бизга ёзганингизда, унга қараб ҳукм айтилар эди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat