Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозхон гуноҳ қилса

04:56 / 30.06.2015 | Muslim Muslim | 1024

Ассаламу алайкум! Намоз ўқиб ва бошқа фарзларни қўлдан келганча адо этишга ҳаракат қилиб юрган инсон, гуноҳлигини билсада нафсини, шаҳватини жиловлай олмай гуноҳ қилса, оғир гуноҳлардан бўлган гуноҳга қўл урса. Шу ҳолда унинг аввалги ибодатлари хабада бўладими? Жавоб учун олдиндан ташаккур!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсон ширк ёки куфр келтирмаса ва қилган яхши амалларини миннат қилмаса, гуноҳ қилгани туфайли қилган амалларининг савобидан маҳрум бўлмайди. Агар куфрга олиб борадиган сўзлардан бирини айтса ёки куфр амалини қилса, аввал қилган савобли амаллари ҳабада бўлади ва оила қурган бўлса, ораларидаги никоҳ риштаси узилади.  Аллоҳ таоло “Зумар” сураси 65-оятида :
Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдин ўтганларга ҳам: «Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва албатта, зиён кўрувчилардан бўлурсан.(“Тафсири Ҳилол”)
Ва “Муҳаммад” сураси  33-оятида :
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этинг, Расулга итоат этинг ва амалларингизни ботил қилманг. (“Тафсири Ҳилол”)
деб марҳамат қилган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat