Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафтизин томизса бўладими?

21:09 / 26.06.2015 | Баходиржон Низамидинов | 3658

Ассаламу алайкум! Менинг аёлимни алергияси бор 3-4 та яхши малакали шифокор ва табибларга кўрсатганмиз тузалиб кетмаяпти бурни кун бўйи битиб юради “нафтизин” томизмаса ҳаво етмай нафас олгани қийналади. Қишин ёзин кун мобайнида 10 мартача томизади шунга рўзадор бўлиб туриб томизса рўзасига тасир қиладими? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Рўзани очилиш ва очилмаслиги томоқдан бирор нарсанинг ўтиш ва ўтмаслигига боғлиқ. Сиз айтган дорини томизилганда томоқдан нарса ўтса (одатда ўтади ҳам) рўза очилади. Ўтмаса очилмайди. Бундай кишилар йилнинг қисқа кунларида рўза тутишга имкони бўлса, рўзани ўша вақтларда тутишади. Агар ўшандай вақтда ҳам тута олмасалар, ҳар кунига фидя тўлайдилар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat