Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳарлик

20:49 / 26.06.2015 | Abduraxmon Yoldashev | 1090

Ассаламу алайкум! Авваламбор сизларни кириб келган рамазон ойи билан табриклайман. Аллоҳ ҳаммамизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин. Савол : саҳарлик пайтидан ярим соат олдин уйғонса сўнг маний бўлганини кўрса ғусл қилиб чиққунча оғиз ёпиш пайтига 2 дақиқа қолган бўлса, овқатлангунча оғиз ёпиш вақтидан 10 дақиқа ўтиб кетса, сўнг ният билан оғиз ёпса рўзаси дуруст бўладими? Ўтиб кетган 10 дақиқа зиён қилмайдими? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Оғиз ёпиш саҳарлик вақтидан ўтиб кетса, ўша куннинг рўзасини қайта тутилади. Каффорот вожиб бўлмайди. Уйғониб турса ғусл вожиб бўлган ёки аёлига яқинлик қилиб ғусл вожиб бўлган кишилар саҳарлик вақти чиқиб кетиш эҳтимоли бўлса, оғиз бурунни чайиб, таҳорат олиб саҳарлик қилсалар ва бамдод вақти кирганидан кейин ғусл қилсалар ҳам бўлади. Бунинг рўзага ҳеч қандай таъсири йўқ.  Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat