Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзада ғусл

20:45 / 26.06.2015 | Abduraxmon Yoldashev | 7985

Ассаламу алайкум! Савол беришга ижозат берсангиз. Савол 1 рўзадор одам ғусл қилса рўзаси очилмаслигини билдим, аммо ғусул вақтида бурунни мияси ачишгунча сув тортадими? Ёки номига чайқаса бўлаверадими? 2 Агар ғуслдаги оғзи ва бурнини ювиш вақтида томоғидан озгина сув кетса рўзаси очиладими? 3 Ўзи рўзадор одам бурун ва оғизни ғусл вақтида кандай ювиши лозим? Илтимос саволларимга жавоб берсангиз Аллоҳ илмингизни янада зиёда килсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Оғиз ва бурунга сув олиб чайиш ғуслнинг фарзларидан саналади. Буруннинг юмшоғ жойи тугаб қаттиқ жойи бошланган жойигача ювиш фарз. Оғизнинг ҳамма жойига сув етказиш ҳам фарз. Бу иккиси номига ювиш билан ҳам адо бўлади. Оғизни ғарғара ва бурунни ачиштириб ювиш мустаҳаб. Рўзада ўша мустаҳабни тарк қилиб турилади. Мабодо оғиз ёки бурун орқали томоқдан ичкарига озгина сув ўтиб кетса ҳам рўза очилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat