Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб

17:25 / 20.06.2015 | Normurod | 1027

Ассалому алайкум! "Фазоил-ул Қурон" қандай китоб. Унда ёзилишича Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар: фалон сурани, фалон ҳайвоннинг терисига ёзиб олиб белга, . . . , осиб юрса ўйлаган мақсадига эришади. “Муминун” сурасини оқ ҳарир матога ёзса ва май парастнинг кийимига тикилса ҳеч қачон маст қилувчи ичимлик ичмайди” дейилибди. Ахир динимиз туморга ўхшаш нарсаларни тақишдан қайтарганку. Бу китобдаги гаплар тўғрими?.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Динимизда қайтарилган тумордан мурод ширк ва куфр сўзлари ёзилганларидир. Қолаверса эътиқотда ўша нарсани Аллоҳ таолонинг ўрнига қўйишдадир. Агар бу иккиси бўлмаса, Қуръон оятлари ёзилган нарсани тақишда ҳеч қандай зарар йўқ. Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан баъзи бир калималарни фарзандларига ёдлатиб, кичик ёшдагиларни бўйнига, ёзиб осиб қўйганлари ҳадисда келади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat