Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо

17:19 / 20.06.2015 | Said Мухамедов | 730

Ассалому алайкум! Мен келишиб (тахминан 7500-8000$ли) машинани 13000 га олгандим. Бошига 1000$ бердим, кейин ойига 400$дан беришим керак эди. Ҳозирги кунда машинанинг нархи тушиб кетди ва пул беришга ҳам кийналаяпман. 13000$дан 3050$ берганман. Энди 9950$ қолган
1. Машинани берган одам айтдики “хоҳласанг машинани кайтариб бер 3050$дан 2525$ олиб қолиб (хайдаганим учун) 525 ни қайтариб бераман” деди. Шундай қилса бўладими?
 2. Ёки мен ҳам “машинанинг нархи тушиб кетди, энди арзонроққа келишайлик” деб айтсам бўладими. Мисол 11000$га. Шунда 11000-3050=7950 қолади шуни бўлиб-бўлиб бераман деб.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1. Байъ бекор қилинган сувратда машинанинг эгаси машинасини, сиз берган пулингизни қайтариб оласиз. Хайдаганингизга ҳеч нарса тўламайсиз. Лекин машинага нархини пасайтирадиган нуқсон етказган бўлсангиз, ўшани келишиб тўлаб беришингиз мумкин.
2. Машинанинг нархи тушадими, ёки кўтариладими зиммангизга келишлган нархни бериш вожиб. Машинани сотиб юбормаган бўлсангиз, олган одамингиздан нархини туширишни илтимос қилишингиз мумкин холос. У одам агар хоҳласа тушириб беради, хоҳламаса йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat