Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй солиш

16:21 / 20.06.2015 | mexmon20 mexmonov | 957

Ассалому алайкум! Яхши ният билан янги қурилаётган уйлар(квартира)дан  бирини сотиб олишга қарор қилганмиз. Кейинроқ маълум бўлишича ушбу янги уй ўрнида аввалари қамоқхона бўлган экан. Шу сабабли одамларда ушбу жой ва ердан уй жой олишга ҳадиксираш, ирим қилиш, қамоқхонада бўлган жиноятчиларнинг аураси таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги гапларини эшитдик. Шу сабабли, ушбу авваллари қамоқхона бўлган ерга қурилаётган кўп қаватли уйда яшаса бўладими? Нима қилиб ушбу ерни покласа ва тинч яхши яшаса бўлади? Маслаҳатингиз учун аввалдан катта раҳмат. 


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай ирим қилиб ёмон гумонга бормаслик керак. Шариатимизда қандай амаллар қилса уйга барака киради дейилган бўлса, ўшаларни қилишга ҳаракат қилиш керак. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи қурган масжидлари ҳам аввал кофир ва мушрикларнинг қабристони бўлган жойга тўғри келиб қолган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ердаги ўликларни қаздириб чиқариб ташлаб, ўрнига масжид қурдирганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat