Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ташаккурнома

14:13 / 19.06.2015 | Zafarov Murodjon | 1957

Ассаламу алайкум! Ҳаётда учрайдиган энг ноқулай ҳолатлардан бири инсон ўзи билмаган нарсасини сўрайдиган билимли, тажрибали одам топа олмаслиги деб биламан. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки Сизлардек илм маърифат зиёсини тарқатаётган, қимматли вақтларини аямайдиган, сабр-бардошли уламолар, устозлар бор экан бизнинг кўнглимиз тўқ, “билмасак сўраб оладиганимиз бор” дея ўзимизни руҳан тетик ҳис қиламиз. Сизларга ишонамиз ва эргашамиз. Бундай хайрли ишни йўлга қўйган Ҳазратимизнинг охиратдаги мақомлари буюк бўлсин! Сизлардек хос шогирдларининг умри узоқ, илми зиёда, хайрли ишлари баракали бўлсин, охиратда Аллоҳнинг дўстлари қаторида бўлиш бахти насиб этсин. Жоҳиллик қилмай, ўжарликни четга суриб, ўз фикрига таяниб қолмай, ҳақиқат излаб, тўғри йўл топиш илинжида савол юбориб жавобларингизга кўз тикиб турган диндошларимиздан Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳаққимизга қилган дуоларингиз учун ташаккур. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat