Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

халол ва харом

00:00 / 20.02.2009 | eski savollar | 472
Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Аллох хар бир мусулмонни харом даромаддан сакласин!Мен таксистман. Менинг машинамга утирган йуловчи билан бевосита сухбатлашишим, ёки йуловчиларнинг узаро сухбатлари гувохи булишимга тугри келади. Менинг саволларим куйидагилардан иборат:1. Йуловчи билан бевосита сухбатда булганимда, унинг касби бармен эканлиги, унинг шу касбдан бошка даромади йуклиги менга маълум булди. Мен ундан 4000 сум хизмат хаки олганман. Шу пул менга халолми? 2. Йуловчиларнинг узаро сухбатларидан менга уларнинг пулга (яъни кимор сифатида) билярд уйинидан кайтаётганликлари маълум булди. Улардан олган хизмат хаким менга халолми?3. Йуловчиларнинг арок сотиб олиш учун дуконга таксида боришлари, зино йулида таксидан фойдаланишлари менга маълум булган холлардан олган хизмат хаккимни хукми кандай булади?4. Юкоридаги эътироф этилган учта холатларда:а) йуловчиларнинг гунохкор холати менинг машинамга утиришидан кейин менга маълум булган. Яъни манзил ва хизмат хакки узаро (мен ва йуловчи орасида) келишилгандан сунг йуловчи машинамга утирган, маълум масофа босиб утилгандан сунг йуловчининг барменлиги, кимордан кайтаётганлиги, дукондан арок олиб чикиши, зино учун кетаётганлиги, ёки зино килиб кайтаётганлиги менга маълум булган. Мен уларнинг килган гунохларига (уларнинг манзилларни якин килиш асносида) шериклик килмадимми? б) олган хизмат хаккимни алохида йигиб, бошка пулларга кушмадим. Яъни агар улар нободо харом булса, колган халол пулларни хам совуриб кетиши мумкин-ку. Мана шундай шубхали пуллар анча йигилиб колди. Уларни нимага сарфлашим жоиз?форум.ислом.уз да биринчи маротаба савол бераяпман. Агар савол беришда техник жихатдан (яъни сайтдан фойдаланишда) хатоларга йул куйган булсам узуримни кабул килгайсиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Саломат бўлинг! Албатта, такво килиш катта саодатдир! Сиз айтган холатларда мазкур шахсларни гунохга кетаётгани сизга аник бўлса, олмайсиз. Бу холатда уларга гунох ишларда хизмат килган бўласиз. Оддий холатда бўлса, олсангиз жоиз. Олдин ўтган ишларга истигфор айтасиз, хукмини билинмагани учун узр бор. Йигилиб колган ва ўзингиз шубха килаётган пулларни ўта камбагал одамга бериб юборинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat