Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусфира исми ҳақида

22:34 / 10.06.2015 | Bohodir Abdurasulov | 1120

Ассалому алайкум! Қизимга Мусфира деб исм қўйган эдик, бу исмни қўйиш мумкинми? Жавобизни кутиб қоламан. Раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мусфиранинг маъноси "ўзи нурли", "порлоқ" ва "нур таратувчи" деган маъноларида экан. Аллоҳ таоло Қуръони Карим “Аъбаса” сураси 38-оятида :
38. У Кунда порлоқ чеҳралар бор
Албатта, булар жаннатий бандаларнинг чеҳраларидир. Қиёмат куни, аввал зикр қилинганидек, ўта даҳшатли, ҳар бир одамни ўзи билан овора қилиб қўядиган қўрқинчли бир кун бўлса ҳам, ўша Кунда тақводор мўмин-мусулмонларнинг чеҳралари порлоқ бўлади. Улар бу дунёдаги иймон-эътиқодлари, ибодату амали солиҳлари мукофоти тариқасида ўзларига жаннат ва унинг неъмати ҳақида берилган хушхабардан хурсандлар, юзлари тўла кулги.(“Тафсири Ҳилол”). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat