Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом Бухорийнинг "Ал-Адаб Ал-Муфрад"кит­обидан

00:00 / 22.02.2009 | eski savollar | 4277
Бисмиллаҳи­р роҳманир роҳийм.Ассалому алайкум муҳтарам Шайх жаноблари.Ҳадис илмининг султони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг “Ал-Адаб Ал-Муфрад китобини ўқиб (ўзбек­ тилидаги) т­ушуна олмай қолган ҳадислар шархини сиздан сўраб билишга ижозат бергайсиз.1.Ушбу китобнинг 331-боб. Абу Ҳурайра розияллоҳу­ анҳудан ривоят қилинди: Пайғамбар соллаллоҳу­ алайҳи вассалам: “Сизлардан­ бирортанги­з “Э, бу замондан кўнглим қолди”, деб­ замонни сўкмасин. Чунки Аллоҳ замондир" деган ҳадис келган, бу пайғамбари­миз соллаллоҳу­ алайҳи вассалам ҳадисларид­ир.Мени тушунмаган­ нарсам , бу китобдан бошқа ҳадис китобларда­ ҳам учрайди. Масалан, уш­бу китобнинг 332-боб. Мужоҳид розияллоҳу­ анҳу айтдилар: “Мусулмон киши биродарига­ ёв қараш қилиши, уни таъқиб қилиши ёки: “Қайердан келдинг?” “Қайерга кетяпсан?”­-деб сўроққа тутиши макруҳдир”­.Яъни, Мужоҳид розияллоҳу­ анҳу бу билан Пайғамбари­миз Муҳаммад соллаллоҳу­ алайҳи вассаламни­нг ҳадисларин­и айтиб ўтдиларми ёки ўзларидан ривоят қилдими?2. 327-боб.билмаган нарсасини “Аллоҳ билади”, демасин сарловҳали­ ҳадис.Ибн Аббос розияллоҳу­ анҳу айтдилар: “Сизлардан­ бирортанги­з билмаган нарсаси хусусида “Буни Аллоҳ билади”, демасин. Чунки Аллоҳ бундан бошқа нарсаларни­ ҳам билгувчи ва У бандаларга­ билмаган нарсасини ўргатувчид­ир. Унинг учун бундай дейиши Аллоҳ ҳузурида катта гуноҳдир”.Кўпчилик, я­ъни мен ҳам бирор нарсани билмасам “билмайман­, яна Худо билади”дег­ан жумлани кўп ишлатаман. Бу нарса одатий ҳолга айланиб қолган.Бу ҳадисга эътиборан бу жумлани айтмаслиги­миз керакми?Ташаккур ва эҳтиромила...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Ал-Адаб ал-Муфрад»нинг кайси таржимасини ўкидингиз билмадим. Аммо хадиси шарифларнинг курук таржимасини ўкиш сизнинг саволингизга ўхашаш саволларни келтириб чикариши турган гап. Биздаги кўпгина ихтилофларнинг келиб чикишига хам оят ва хадисларни диний илмлардан бехабар, араб тилини бир оз ўрганган одамлар таржима килиб нашр этгани туфайли бўлган. Шу эътибордан, мен аввал тафсир, кейин хадислар шархини килишга уринганман. Жумладан, Аллох таолонинг ёрдами ила «Ал-Адаб ал-Муфрад»ни хам шарх килиш бахтига муяссар бўлдим. Дуо килиб туринглар, хозир мазкур шарх тўрт жилдда чоп этилмокда.Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Сизлардан бирортангиз зинхор «Замон ўлсин», демасин. Чунки Аллохнинг Ўзи замондир», дедилар». Бунинг маъноси шуки, замонда бўлаётган хамма иш Аллохнинг иродасидир. Шунинг учун замондан шикоят килиш мумкин эмас. Одатда, одамларга бирор зиён етса, кандай замонга колдик ўзи, каби замонни сўкиш ва унда шикоят килишга турадилар. Аслида замонда содир бўлаётган барча нарсаларнинг асл килувчиси Аллох таоло Ўзи. Кўпинча, инсон ўз бошига етган мусибатга ўзи сабабчи хам бўлади. Баъзида гафлатда колади. Гохида керакли чора тадбирни кўрмайди. Сабаб бўладиган нарсаларни килмайди. Килинмаслиги лозим бўлган ишни килади ва хоказо. Бундан пайтда замондан шикоят килиш ўз айбини замонга тўнкаришдан бошка иш бўлмай колади.Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади: «Сиздан бирортангиз хеч качон ўзи билмаган нарсани Аллох билади, демасин. Холбуки, Аллох ундан бошкани биладир. Бас, Аллох у билмаган нарсани билади. Бу Аллохнинг хузурида катта айбдир», деди». Бу ерда баъзи одамларнинг мутакаббирлик ила ўзи билмайдиган нарсани «билмайман» дегиси келмасдан, ўз айбини яшириш учун «Аллох билади» дейиши хакида бормокда. Кўпгина хадисларда сахобалар розияллоху анхум «Аллох ва Унинг Расули билувчи» деганлари келган. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам буни инкор килмаганлар. Чунки сахобалар бу гапни кибр учун ва ўз билимсизликларини яшириш учун айтмаганлар. Балки, аввал билмасликларини эътироф килиб туриб кейин илмни Аллох таолога ва Унинг Расулига нисбат берганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat