Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақти ҳақида

05:26 / 04.06.2015 | Oybek Ahmedov | 1391

Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича: масалан шом намози тақвим бўйича 19:50 да деб ёзилган бўлса, мен қандайдур сабаб билан масалан таҳоратхонада қолиб кетиш ёки шунга ўхшаш сабаблар билан ўша намозимни 19: 50 дан сал кечикиб 2, 3 дақиқадан кейин яъни 19:52, 19:54 ларда ўқисам бу қазога ўтиб қоладими? Ният қазо намозиники каби бўладими? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 4. Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир.
Имом Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики шафақ ғойиб бўлмаса, шомнинг вақти бор», деганлар.
Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда: «Сўнгра шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган. Демак, шом намозининг вақти ушбу икки вақт орасида бўлади.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозлар вақти ҳақида сўралди. Бас, у зот:
«…Шом намозининг вақти қуёш ғойиб бўлгандан шафақ тушгунча», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. ("Кифоя" китобидан). Шунинг учун юқорида айтилган қавлга мувофиқ қуёш ғойиб бўлганидан то шафақ тушгунча бўлган вақтда шомнинг ниятини "қазо" эмас, балки "адо" деб қиласиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat