Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот ҳақида

05:21 / 04.06.2015 | Abu Ahmad | 2373

Ассалому алайкум! Олдинги саволимга жавоб берганингиз учун раҳмат, лекин, менимча, саволни нотўғри берган бўлсам керак. Менинг мулким 3 йилдан бери нисобдан пастга тушмаган. Ҳар йили Рамазон ойининг 25-кунини закот тўлайдиган кун қилиб белгилаб қўйганман. Ҳозир ҳам нисобга етган нақд пулим бор ва ундан ташқари яшаш учун олинган уйим бор. Бу уйни ҳозир сотаяпман. Энди 1 ойдан кейин Рамазоннинг 25-куни закотимни ҳисоблайдиган куним. Шу уйдан закот тўлайманми? Айтайлик, 10,000 доллар нақд пулим ва 100,000 долларлик яшаш учун олинган, лекин ҳозир сотувга қўйилган уйим бор. Закот ҳисоблайдиган кунимда нақд пулдан 250 доллар закот ажратиб қўяман, сотувга қўйилган уйданчи? Ундан ҳам 2500 доллар ажратиб қўяманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сотишга қўйилган уйдан то сотилмагунча бермайсиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat