Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кийим ранглари

10:56 / 02.06.2015 | Fazliddin Tursunov | 4070

Ассалому алайкум! Аввалам бор Шайих Ҳазратларини Аллоҳ жойиларини жаннатдан қилсин, ётган жойиларини ёруғ қилсин Амийн. Ҳаммадан ҳар хил сўз эшитаяпман. Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васаллам қандай рангли кийимни яхши кўриб кийганлар? Чунки мен баҳорнинг бошида олимпика сотиб олдим. Унинг ранги оч яшил эди. Менга “буни киймагин, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу рангдан қайтарганлар” дейишди. Жавобингиз учун раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда аёллар учун барча ранглар жоиз. Эркаклар учун эса заъфарон суртилган ҳамда усфур ўсимлиги билан бўялган кийимдан ташқари барчаси жоиз. Тўқ қизил кийим бўлса уламолар ихтилоф қилишган. Усфур ўсимлик бўлиб, одатда кийимларни ўша билан бўяшган. Ундан ёқимсиз ҳид таралиб турган. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам устимдаги усфур билан бўялган икки кийимни кўриб қолиб: Онанг шунга буюрдими” дедилар. Мен ювиб ташлайми дедим. У зот иккисини ёқиб юбор дедилар”. Муслим ривоят қилган. Бундан ташқари оқ, сариқ, яшил ва бошқа барча ранглардан шариатимизда қайтарилган эмас.  Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat