Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўчмас мулкдан закот

07:38 / 02.06.2015 | Abu Ahmad | 1109

Ассалому алайкум! Кўчмас мулкдан закот ҳақида савол бермоқчи эдим. Шунга ўхшаш саволлар бор, лекин менинг вазиятим ҳақида аниқ жавоб йўқ экан. Ўтган йили Рамазон ойида закот тўлаган эдим. 4 ойдан кейин ўзим яшашим учун уй сотиб олдим. Сўнгра баъзи бир сабабларга кўра уй тўғри келмай сотишга қарор қилдим. Ҳозир сотувга қўйилган. Бу йил уй Рамазонгача сотилса, нақд пулдан закот тўлайман? Агар Рамазон ойигача сотиб, пулига яна яшаш учун уй сотиб олсам, тўламайман? Агар Рамазон ойининг охиригача сотилмаса, яшашга олинганлигига қарамай, сотувга қўйилганлиги учун уйнинг бозор нархидан закот тўлайман (закотни уй сотилганидан кейин тўлайманми, ёки чамалаб Рамазон ойида тўлайдиган закотимга қўшиб тўлайманми?) Мен тўғри мулоҳаза юритаяпманми? Олдиндан раҳмат. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввало “закотни Рамазонда берилади”  деган гап йўқ. Балки бир кишининг қайси ойда ҳам моли нисобга етса, ўшандан бир йил ҳисоблаб, бир йил тўлиши билан ўша молидан закот бериш зиммасига вожиб бўлади.
1. Шунга кўра аввало молингиз қайси ойда нисобга етганига қаранг.
2. Уйингиз яшаш учун деб олинган бўлса, то сотилмагунича унинг қийматидан закот берилмайди. Валлоҳу аълам.

http://fiqh.uz/index.php/ibodat/zakot/380-zakotga-oid-savol-zhavoblar

Топ рейтинг www.uz Openstat