Ассалому алайкум! Авваламбор узр, кўп шу мавзудаги жавобларни ўқидим, ўхшашини кўрмадим, илтимос ўчирманг. Бир дўстимнинг саволи: “Чет элда ўқийман, бу ерда асосан Индонезия ва бошқа Жанубий Шарқий Осиёдан келган талаба-мусулмонлар кўп. Намоз ўқишда кўпинча улар иймомликка ўтишади. Шунда баъзи сабабларга кўра уларга эргашиб намоз ўқишим жоизмикан деб ўйлаб қоламан.
Сабаблар:
- Намозда деярли ҳеч қайсиси бош кийим кийишмайди?
- Намоз учун азон чақиришмайди, улгурсам доим биринчи бориб ўзим айтаман, бир марта мени қистовим билан бомдодга азон айтилди, лекин “ассолату хойрун минан навм” айтилмади?
- Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан аввал ҳам, зам сурадан аввал ҳам “бисмиллаҳ“ни айтади.
- Фарз намози учун такбирни қисқартириб фақат бир мартадан айтади.
- Баъзида зам суралар тартибсиз, масалан 1-ракъатда “Нос“, 2-ракъатда “Ихлос” зам сура ўқилади.
- 1-саждадан кейин қанақадир қисқароқ дуо ўқилади ва 2-саждага кетилади. Мен қандай йўл тутай?
Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=16331.0