Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк ҳақида

00:00 / 21.02.2016 | Bunyod | 459
Ассалому алайкум! Саволларимга бераётган жавобларингиз учун Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Савол: агар инсон Аллоҳ меҳрибон призидент меҳрибон сўзини бирданига қўшиб айтса бу ширк ҳисобланадими? Шу жумлани мен ширк эканлигини аниқ билмас эдим, лекин шу ҳақида маруза эшитганимда ширк дейилгандек эди мени ҳаёлимга. Лекин аниқ ширклигини билганимда бу сўзни ҳеч қачон айтмасдим. Илтимос ёрдам беринг ширк бўлса мен энди нима қиламан? Ташаккур сизларга Аллоҳ раҳмат назарида қарасин омин.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!
Ҳозирги кунга келиб, одамларнинг оғизларидан ширк сўзи жуда кўп такрорланадиган бўлиб қолди. Жуда кўплари бунинг асл моҳиятини билмасдан ҳам гапираверадиган бўлиб қолишган. Аллоҳнинг Ўзи меҳрибонлигини Қуръони Каримда баён қилган ва ота-онанинг ҳам меҳрибонлигини баён қилган. Шу иккисини бир жойда зикр қилса ширк бўлар эканми? Бу умуман нотўғри фикр. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat