Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Поклик ҳақида

14:26 / 26.05.2015 | Kechirasizlar Yozolmayman | 814

Ассаламу алайкум! Таяммумга ҳам, таҳоратга ҳам қодир бўлмаган бемор киши нима қилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сувга ҳам тупроққа ҳам қодир бўлмаслик бир неча кўринишда бўлиши мумкин.

1-киши бирор жойга боғлаб қўйилган бўлиши мумкин.

2-тупроқ ёки сув бор жойга тушгани қўрқиши мумкин.

3-шол ёки сув ёки тупроқни ишлатишга ожиз, яъни бемор бўлиши.

4-сув ёки покиза тупроқ бўлмаган жойга қамаб қўйилиши.

5-музликда қолган киши.

1-3-4-бундай киши уни таҳорат ёки таяммум қилдириб қўядиган кишиси бўлса, илтимос қилади. Шунингдек шу ҳолга тушган бемор ҳам. Улар сувга ва тупроққа қодир бўлмаган кишилар ҳисобланадилар. Кучли қавлга кўра улар покловчи нарсага қодир эмаслар.

2-бундай ҳолат камдан-кам учрасада, улар ҳам ожиз ҳисобланадилар.

5-қорга таҳорат қилувчи киши баданидан бир ёки икки тоамчи сув оқмаса, қорнинг баданига ишқаган ҳисобланади ва бу билан таҳорат дуруст бўлмайди. Таҳорат бўлиши учун, қорни бироз эритиб, кейин у билан таҳорат қилиш керак. Чунки уламоларимиз “ювишнинг таърифи”да баданга сувни оқизиш шартлигини айтганлар. Бу бир ёки икки томчи оқиши билан ҳам адо бўлади.

Таҳорат ва таяммумдан ожиз қолган кишининг ҳукми ҳанафий мазҳабига биноан, туҳматга қолмаслик учун ўзини намоз ўқиётган одамга ўхшатиб, имконини топганида қазосини ўқийди. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ “Намозни адо қилишга аҳл бўлиши учун поклик шарт. Чунки Аллоҳ таоло покизаларни муножотига аҳл қилган” деганлар. Иккисидан ҳам ожиз бўлган сувратда намоз соқит бўлиб туради. Лекин имкон топиши билан қазосини ўқиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat