Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

16:32 / 21.05.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 946

Ассалому алайкум! Нажосат ғализа қўйиқ бўлса, 1 дирҳам миқдоричаси намоз учун авф қилинган. Суюқ бўлса инсоннинг кафтини текис қилиб сув олганда ундан қолган миқдоричаси билан намоз ўқиса бўлади дейилган. Бу дегани уст бошга 3, 4, 5 томчи пешобга ўхшаб суюғи теккан бўлса, у билан намоз ўқиса бўлади деганими? Бу миқдоридаги нарсалар баданга сачрасачи? “Мўминнинг меърожи” китобида 55- бетда “нажосати хафифа кийим ёки баданнинг тўртдан бир қисмига тегса” дейилган. Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1 дирҳам миқдорича нажосат кийимга тегса, ювмасдан намоз ўқиса макруҳи тахримий билан адо бўлади. Агар ундан камроқ бўлса, макруҳи танзиҳий билан адо бўлади. Бу нажосати ғолизанинг ҳукми.

Мўминнинг меърожи” китоби 55-бетда “нажосати хафифа кийим ёки баданнинг тўртдан бир қисмига тегса” деган гап эса нажосат ҳафифа тўғрисидадир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat