Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш учун ишхонадан қарз олсам…

11:41 / 09.05.2015 | johnrich | 1107

Ассалому алайкум! Мен сайтдан ўқиб, “уйланиш учун қарз олиш дуруст эмас” деган фикрга келдим. Аммо мен ишхонамдан қарз олсам, уни фоизсиз  йил давомида маошимдан олиб қолади. Маошим яхши. Агар уни 4/1 ни олиб қоладиган бўлса ҳам оилам харажатларига етади деб ўйлайман. Шундай қарз олиш мумкинми ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Йигит-қизлар балоғатга етгач гуноҳга қўл уриб қўйиш ҳавфи бўлса, тўй кечиктирилмайди. Суннат тарздаги тўй учун қарз олишга шаръан ижозат бор. “Роддул мухтор” китобида : “Валима учун қарз олиш жоиз”. Термизий, Насаий ва ибни Можалар ривоят қилган ҳадисда : “Уч кишига ёрдам бериш Аллоҳнинг зиммасидадир. Аллоҳнинг йўлида сафарбарликка чиққан, адо қилишни ният қилган мукотаб ва иффатни ирода қилиб никоҳланган”. (Термизий ва Насаий ривоят қилганлар). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat