Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Салама ибн ал Аква розияллоҳу анҳу хақида

18:06 / 07.05.2015 | Ilhom Obidov | 3734

Ассаламу алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Саҳобалардан Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳу ҳақида билганларингизни баҳам кўришингизни илтимос қилардим. Аллоҳ сизларга мададкор бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Салама ибн Амр ибн Сино ал-Акваъ ал-Асламий, кунялари Абу Муслим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки марта байъат қилган саҳобалардан.
У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ғазотда иштирок этган. «Зу қарад» ғазотида у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни душманлар зарбасидан сақлаб қолган.
Усмон ибн Аффоннинг халифалик даврларида Африка ғазотларида иштирок этган, шижоатли камончи ҳамда чиройли хулқли, олийжаноб саҳобалардан эди.
Ҳаммаси бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 77та ҳадис ривоят қилган.
Бу кишидан Мадина аҳлидан кўп жамоатлар, ўғиллари Иёс, қуллари Язийд ибн Аби Убайд ва бошқалар ривоят қилганлар.
Бу киши ривоят қилган ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кучлиларимиз ичида энг яхшиси Салама ибн Акваъдир», деб марҳамат қилганлар.
Ўғиллари Иёс «Отам ҳеч ёлғон гапирмас эдилар», деб айтади.
Бу зот Мадинада истиқомат қилди. Кейин Мадинадан уч мил узоқликда жойлашган Рабза номли қишлоққа кўчиб ўтди. Ҳижратнинг 74-санасида 80 ёшида ана шу ерда вафот этди. (“Ҳадис ва Ҳаёт”) Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat