Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиғиз вақтда нажосат теккан кийим билан намоз ўқиш жоизми?

00:00 / 29.12.2006 | eski savollar | 11105

Ассалому алайкум! Ҳурматли Шайх ҳазратлари! Кийимга қора мол (ҳайвон) чиқиндиси теккан вақтда, уни алмаштиришнинг ҳеч имкони бўлмаган ҳолда намоз ўқиш мумкинми? Раҳмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Кийимни алмаштирмай тозаласа ҳам бўлади. Шу билан бирга маълум қисм афв ҳам қилинади.
Бу ҳукмни тушуниб олиш учун «Мухтасари Виқоя»га қилган шарҳимиз «Кифоя»дан иқтибос келтиришга ижозат бергайсиз: Отнинг ва (гўшти) ейиладиган ҳайвонларнинг сийдиги ва ейилмайдиган қушнинг ахлати каби енгил нажосатда кийимнинг тўртдан биридан ози афв қилинади. Енгил нажосатнинг енгил деб аталишига уларнинг нажаслиги ҳақида ривоятлар ҳар хил келганидир. Баъзилари нажас деса, бошқалари нажасмас деган. Нажаслиги ғолиб бўлган. Шунинг учун, уни енгил нажосат дейилган. Мазкур нажосатдан кийимнинг тўртдан бирига ва ундан озига тегса, афв бўлгани учун намоз ўқиса бўлаверади. Бадандан бир аъзонинг тўртдан бирига тегса афв қилинади. Аммо ейиладиган қушнинг ахлати покдир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устига кабутар тезак ташлаганда тош билан артиб юбориб намоз ўқиган. Худди шундай ҳолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг устиларига чумчуқ тезак ташлаганда ҳам бўлган. У киши панжалари билан артганлар. Қадимдан масжидул ҳаром ва бошқа масжидларда кабутарлар боқилиб келинган. Илло товуқники худди икки чиқиш йўлидан чиқадиган нарсалар, қон ва ароқ каби оғир нажосатдир.
Бу жумлада оғир нажосатлар ҳақида сўз бормоқда. Нажаслиги қатъий далил билан собит бўлган нарса оғир нажосат бўлади. Бунга оққан қон, гўштини еб бўлмайдиганларнинг тезаги ва сийдиги, агар таом емайдиган даражада кичик бўлса ҳам, ароқ, ҳавода тезак ташламайдиган уй ўрдаги ва ғози ҳамда товуққа ўхшаш паррандаларнинг тезаги, ўлимтикнинг гўшти ва териси, итнинг тезаги, йиртқичларнинг тезаги ва сўлаги, оғизни тўлдириб чиққан қайт, одамдан чиқиб таҳоратни синдирадиган нарсалар киради.
Ундан дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир. Ушбу мақдоргача бўлган оғир нажосат ила намоз ўқиса жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан рухсат берилган.
Дирҳамнинг оғирлиги 2, 975 грамм. Игнанинг учига ўхшаш бўлиб сачраган сийдик ҳеч нарса эмас. Бундан сақланиш мушкулдир. Аммо шу шаклдаги сийдик сувга тушса нажас бўлади. Қассобга теккан қон ҳам афв қилинади. Нажосатга теккан пашшанинг асари ҳам, эшак ва сигирнинг тезаги ҳам. Кўчада сачрайдиган лой ҳам, агар нажосат аниқ бўлмаса, афв қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat