Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳидоятга фақат Аллоҳ бошлайди

00:00 / 28.02.2009 | eski savollar | 1597
Ассалому алайкум!Шайх ҳазратлари, мени анчадан бери бир савол жуда қийнаб келади, ислом оламига киргандан буён бу саволга жавоб топишга ҳаракат қилдим, аммо шунча о'қиганларим ва эшитганларим бумга ёрдам бера олмади. Ба'зида бу саволни беришнинг о'зи ното'г'ри деб о'йлаб қоламан, сизнинг шҳу борадаги фикрингизни билмоқчиман.Ма'лумки шайтон инсонларни ёмон амаллар қилишга мажбур қила олмайди, агар шундай бо'лганида барча одамлар ёмон ё'лда юрга б'ларди (Аллоҳ сақласин). О'з навбатида пайг'амбарлар ҳам индонларни рушти-ҳидоятга эриштира олмайди, улар фақатгина да'ват эта оладилар холос. Айтмоқчи бо'лаганим, ҳидоят фақат Аллоҳ Та'олодандир, У ҳоҳласагина бандаси ҳидоят топиб, исломда бардавом бо'лади, ҳоҳламаса қалбини муҳрлаб қо'яди. О'йлаб қоламан, бизни иймонли, мо'мин инсон бо'лишимизни Аллоҳ ихтиёр этсагина ҳидоаят топшимиз мумкин, акс ҳолда биз қанча уринмайлиок, бошқалар қанча уринмасин қалбимиз муҳрланиб қолавераркан-да. Инсонлар о'з тақдирини о'зи ярата олмас эканда, фақатгина пешинасида ёзилгани бо'ларканда. (Адашаётган бо'лсам Аллоҳнинг О'зи кечирсин). Мен ҳам ҳақиқий мо'мин бо'лсиҳни ҳоҳлайман, лекин ба'зида қо'рқиб кетаман, агар Аллоҳ буни истамаган бо'лсачи деб. Шунча уриниш, шунча о'қиб изланишим билан ҳам иймоним у қадар юқори эмаслигини о'йлаб о'зимдан о'зим ҳафа бо'либ кетаман. Нима қилиш керак? Аллоҳ ҳидоят берса бо'лди, бо'лмаса ҳаммаси бефойда дейиш то'г'рими? Биз ҳам ҳидоятга эришишни, ҳақиқий мо'мин бо'лсиҳни истаймиз, о'қиймиз, илм оламиз, ҳаромлардан тийиламиз, савоб ишларни қилшга, фарзларни адо этишга ошиқамиз, аммо негадир илоҳий муҳаббатни то'ла ҳис эта олмаймиз. Бунинг учун бизга Аллоҳнинг ҳидояти керакми? Илтимос шунга аниқлик киритсангиз, шоядки мени қийнага саволга жавоб топсам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўкиб, илм олганингиз, харомлардан тийилганингиз, савоб ишларни килганингиз ва фарзларни адо этишга ошикканингиз хидоятда эканингиз далил эмасми?! Сиз факат дунёдаги хар бир нарса Аллохнинг хохиши билан бўлиши хакидаги гапни тушуна олмаяпсиз, холос. Агар бирор арзимаган нарса хам Аллохнинг хохишисиз бўладиган бўлса, У Зотнинг Аллохлиги колмайди, ахир! Машхур акоид китобларимиздан бирида келган куйидаги гапларни диккат билан ўкинг!Хар бир нарса Унинг такдири ва хохиши билан жорий бўлур. Унинг хохиши амалга ошади, бандаларнинг хохиши ошмайди. Магар У нимани улар учун хохиш килса ўша амалга ошар. У зот уларга нимани хохласа бўлади, нимани хохламаса бўлмайди. Шарх: Яъни, борликда вокеъ бўладиган хар бир нарса, хусандчилигу алам, фойдаю зарар, мусийбату рохат, иззату хорлик, камбагаллигу бойлик, ўлиму хаёт кахатчилигу серобчилик ва шунга ўхшаш хамма нарсалар Аллохнинг такдири ва хохиши ила вокеъ ва жорий бўлади. Бандаларнинг хохиши ила хеч бир нарса вокеъ бўлмайди. Мабода бўлса хам, Аллохнинг хохиши богланган нарса вокеъ бўлади. Аллохнинг хохиши боглик бўлмаган нарса эса, вокеъ хам бўлмайди, вужудга хам келмайди. Далил: «Сиз факат Аллох хохиш килгандагина хохиш кила олурсиз. Албатта, Аллох ўта илмли, ўта хикматли бўлгандир» (Инсон: 30). «Сиз факат Аллох–Роббул оламийн хохиш килгандагина хохиш кила олурсиз» (Таквир: 29). «Агар Роббинг хохлаганида, уни килмас эдилар» (Анъом: 112). «Агар Роббинг хохлаганида, ер юзидаги кимсалар хаммаси жам бўлиб иймон келтирардилар» (Юнус: 99). «Аллох хохлаган кимсани, залолатга кетказади ва хохлаган кимсани, тўгри йўлда килади», (Анъом: 39) оятлари ва шунга ўхшаш, Аллохнинг хохлагани бўлиб, хохламагани бўлмаслигига далолат килувчи оятлардир. Кандок килиб хам, Унинг мулкида Ўзи хохламаган нарса вокеъ бўлар эди. Аллох кофирдан иймонни хохлаган эди. Кофир эса куфрни хохлади. Бас кофирни хохиши Аллохнинг хохишидан голиб келди, деган одамдан хам йўлдан адашганрок ва ёлгончирок одам борми? Аллох улар айтаётган нарсадан жуда хам олийдир. Бу масалада куйидаги оятлардан ишкал чикади. «Ширк келтирганлар, агар Аллох хохлаганида, биз хам, ота-боболаримиз хам ширк келтирмасдик», дейдилар» (Анъом: 148). «Ширк келтирганлар, агар Аллох хохлаганида, биз Ундан ўзга хеч нарсага ибодат килмас эдик, дедилар» (Нахл: 35). «Улар, агар Рахмон хохлаганида, биз аларга ибодат килмаган бўлар эдик, дедилар. Уларнинг бу хакда хеч илми йўк. Улар факат ёлгон гапирадилар, холос» (Зухруф: 20). Аллох таоло ушбу оятларда мушрикларни ўзларидан содир бўлган ширкни Аллох таолога боглаганлари учун мазаммат килди. Уларнинг гапларининг маъноси, Аллох хохлагани учун биздан ширк содир бўлди, деганидир. Бунга жавоб куйидагича: Аллох таоло уларни, Аллохнинг хохишини ўзларидан содир бўлган ширкдан У зот рози бўлишига ва ўшанга мухаббати борлигига далил килганлари учун мазаммат килди. Гўёки, агар Аллох ширкни ёмон кўрганида, унга рози бўлмаганида, унинг содир бўлишини хохламас эди. Бинобарин, бизга уни имконини бермас эди, дедилар. Аллох таоло уларга раддия килиб, Ўзининг хохишини куфр ва ширкка розиликка далил килиш, пайгамбарлар, самовий китобларни ёлгонга чикаришга тенг эканини баён килмокда. Чунки, агар У зот куфр ва ширкка рози бўлганида, пайгамбарларни юбормаган ва китобларни нозил килмаган бўлар эди. Бас, пайгамбарларни юбориш, китобларни нозил килиш ширк ва куфрга рози эмасликнинг далилидир. Шундан, хохиш бошка, розилик бошка нарса экани билинди. Чунки, куфр Аллохнинг хохиши билан содир бўлади. Розилиги билан эмас.Аллох таоло Куръони каримда: «Ва У зот Ўз бандалари учун куфрга рози бўлмас» (Зумар: 7) деган. Ўгри ўз ўгрилиги учун кадарни хужжат килиб, казои кадар шу экан, ўгрилик килдим, деганида, хазрати Умар розияллоху анху хам, казои кадар шу экан, мен хам кўлингни кесаман, деганлар. Ушбуга ўхшаш ишкалларни ширк ва маъсиятларга далил килиб келтириш, шариатни ёлгонга чикариш кабилидандир. Бунга юкоридаги оятнинг давоми хам далолат килади. Аллох: «Улардан олдингилар хам, шундок килиб ёлгонга чикарган эдилар», деган. (Юнус: 39). Шундан, уларнинг муроди ёлгонга чикаришдан бошка нарса эмаслиги билиб олинди. Бас, Аллох таоло уларни шариатни ёлгонга чикаришлари учун мазаммат килди. Иймонларига нисбатан Аллохнинг хохишини рад килганлари учун эмас. У зот Ўз фазли ила хохлаган кимсани хидоят килади, мухофаза килади ва афв килади. Хамда Ўз адолати ила хохлаган кимсани залолатга кетказади, ёрдамсиз ташлаб кўяди ва синовга дучор килади. Шарх: Яъни, Аллох кимни тўгри йўлга хидоят килса, албатта, Ўз хохиши ва фазли ила хидоят килади. Шунингдек, кимни гунохлардан мухофаза килса, ўз хохиши ва фазли ила мухофаза килади. Кимнинг гунохларини афв килса, Ўз хохиши ва фазли ила афв килади. Хидоят, мухофаза ва афв У зотга лозим бўлгани учун эмас. Мўътазилийлар эса, энг салохиятли нарсани килиш, Аллохга вожибдир, дейдилар. Шунингдек, Аллох таоло кимнинг залолатга кетказса, ёрдамсиз ташлаб кўйса ва синовга дучор килса адолати ила килади. Энг салохиятли нарсани тарк килгани учун эмас. Бандага зулм килгани учун эмас. Ёки ушбу холатларни бандада яратиб кўйиб, у гунохларни килганидан сўнг, унга залолатга кетувчи, ёрдамсиз колувчи ва синалувчи, деган исмларни бергани хам йўк. Далил: «Албатта, сен яхши кўрган одамингни хидоятга бошлай олмайсан. Лекин Аллох хохлаган кимсани хидоятга бошлар» (Касас: 56) ояти. Агар хидоят, факат йўлни баён килишдан иборат бўлганида, Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламдан хидоят килиш рад килинмаган бўлар эди. «Агар хохлаганимизда, албатта, хар бир жонга хидоятини берган бўлар эдик» (Сажда: 13). «Агар Роббим неъмати бўлмаганида (дўзахга) хозир килинганлардан бўлар эдим». (Вас-саффот: 57). «Аллох хохлаган кишини залолатга кетказади ва хохлаган кишини тўгри йўлга солади». (Анъом: 39). Уларнинг барчаси У зотнинг хохишида ва фазли хамда адолати орасида айланурлар. Шарх: Яъни, халойикнинг барчаси Аллох таолонинг хохиши доирасида; баъзиларига нисбатан У зотнинг хидояти, мухофазаси ва афви бўлиб, бошкаларига нисбатан эса, У зотнинг залолатга кетказиши, ёрдамсиз ташлаб кўйиши ва синови бўлиб, улар У зотнинг фазли ва адолати орасида хаёт кечирадилар, яшайдилар. Далил: «Унинг Ўзи сизларни яратгандир. Бас, сизлардан кофир бор, сизлардан мўмин бор. Аллох нима амал килаётганингизни кўриб-билиб турувчидир» (Тагобун: 2). Бас, Аллох кимни иймонга хидоят килса, ўз фазли ила килур. Унга хамдлар бўлсин. Аллох кимнинг залолатга кетказса, адли ила кетказур. Унга хамдлар бўлсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat