Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Поролон материалидан тайёрланадиган махсулотлар

07:14 / 30.04.2015 | Собир Парпиев | 2598

Ассаламу алайкум! Мен поролон материалидан ҳар хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чикарадиган фирмада ишлайман. У ерда махсус идиш-товоқ ювиш учун, ҳаммом учун ва шу каби кўп турдаги губка ва мочалкалар чиқарилади. Бу каби маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида сифати талабга жавоб бермайдиган ва ҳар хил ўлчамдаги поролон қийқимларни ахлатга ташланади. У ердаги ишчиларнинг деярли ҳаммаси ана шу сифатсиз ва поролон қийқимларини ўзлари билан олиб кетишади. Ана ўша ахлатга ташланган сифатсиз маҳсулотлар сотиш талабига умуман жавоб бермасада, лекин биз каби ишчилар учун уй шароитида фойдаланса бўлади. Гарчи сифат даражаси бозор стандартига тўғри келмасада, ушбу турдаги нарсаларни раҳбарларнинг рухсатисиз олиб кетиш жоизми? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мулк эгасидан сўранг. Агар рози бўлса олинг, рози бўлмаса сўрамасдан олишга ҳаққингиз йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat