Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шубҳа

07:00 / 30.04.2015 | bobur1989 | 1297

Ассаламу алайкум! Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати. Қилаётган ишларингизни Аллоҳнинг ўзи муносиб мукофотласин. Менинг саволим қуйидагича: Яқинда бир қариндошимизнинг аёли турмуши давомида бошқа эркак билан зино қилгани ойдинлашди. Буни аёлнинг ўзи ҳам тан олди. Энди ҳалиги қариндошимизда кичкина фарзандига нисбатан шубҳа бор. Бу фарзанд ўзидан ёки йўқлигини билмаяпти. Бу вазиятда у эркак ДНК тест қилдириб, насл-насабини аниқлаши керакми ёки йўқ? Агар шу кичик фарзанди, яъни қизи бошқа бировдан бўлса, қиз вояга етганда номаҳрам бўлиб қоладими? Агар шундай бўлса, қандай йўл тутган маъқул?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бирор бир аёл кимнингдир никоҳида бўла туриб, бошқа эркак билан зино қилиб ундан фарзанд кўрса, боланинг насаби аёл никоҳида бўлган эридан бўлиб, номаҳрам бўлмайди. Муттафақун алайҳи йўли билан ривоят қилинган ҳадисда: “Бола хотин никоҳида бўлган эрники, зинокорга тош”. Ушбу ҳадиснинг шарҳида бола эрники бўлиб, зинокор эрнинг болада ҳеч қандай ҳаққи йўқ – дейилган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat