Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зам сура

06:33 / 30.04.2015 | Хуршид Мустафаев | 932

Ассалому алайкум! Маълумки намозда биринчи ракъатда ўқиладиган зам сура иккинчи ракъатдаги зам сурага нисбатан камида 3 та оятга кўп бўлади. Савол: 4 ракъатли суннат намозларининг 3-4-ракъатларида ўқиладиган зам сураларнинг юқоридаги тартибга алоқаси борми? Яъни 3-4-ракъатларда 1-2-ракъатдагига нисбатан каттароқ сураларни ўқиш мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча намозларнинг биринчи ракъатида иккинчисидан кўра кўпроқ қироат қилар эдилар. (Саҳиҳ Бухорий) “Ҳидоя”нинг соҳиби “бомдоднинг қироатини 2-ракъатнинг қироатига кўра зиёда қилади” деганлар. Бундай қилиш фарз ва вожиб эмас, балки мустаҳаб бўлиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида ҳамда шомнинг аввалги икки ракъатларида биринчисида “Фалақ” иккинчисида “Нос” сураларини ўқиганлари саҳиҳ ҳадислар билан собит бўлган. Ҳолбуки иккинчи сура аввалгисидан ояти кўпроқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat