Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тозаликни сақлаш ҳақида

00:00 / 28.02.2009 | eski savollar | 1407
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМОламларнинг Роббиси Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.Саййиди коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога саловоту саломлар бўлсин.Саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин.Ислом уламоларига ва машойихларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Ҳурматли Устоз, узр саволларим кўпайиб кетмоқда. Исломда жойларни, турар жойини, кўчаларни тоза, озода сақлаш ҳақида нималар дейилган? Бу саволни бераётганимнинг сабаби, ҳозирги пайтда қаерга қарамасангиз нопокликни, ахлатларни, ифлос жойларни кўрасиз. Одамлар хохлаган жойига ахлат ташлаб, жойларни ифлос қилишмоқда. Аллоҳ таоло Сиздан рози бўлсин. Амийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Исломда поклик иймондан хисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ўта жиддий назар билан карайди. Дунёда Исломдан бошка хеч бир дин ёки фалсафа покликни, озодаликни иймон иши даражасига кўтармаган. Абу Молик ал-Ашъарий розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Поклик иймоннинг ярмидир...», - дедилар». Муслим, Насаий ва Термизийлар ривоят килишган.Бу жумлада поклик иймоннинг ярми дейилиши - усиз ибодат кабул килинмаслиги ва савоби бехуда кетишидан, иймон бўлмаса, ибодат умуман кабул килинмаслиги эътиборидан, покликни иймоннинг ярмига тенглаштирилмокда. Исломда иймоннинг кадр-киммати канчалик юкори эканини яхши биламиз. Поклик иймоннинг ярмига тенглаштирилганидан хам Ислом дини озодалик, поклик ва тозаликка канчалар эътибор берганини билиб олсак бўлаверади. Биз мусулмонлар динимиз талабига яраша бўлишимиз керак. Покликни иймоннинг ярмига тенглаштирган динимизга бу борада канчалик амал килмокдамиз? Аввало, маънавий жихатдан динимиз талабига яраша покмизми? Колаверса, моддий жихатдан холимиз кандок? Мусулмонлар оммасининг таналари, кийимлари, турар жойлари, кўчалари, кишлок ва шахарлари бошкаларникидан озодами? Ёки биз учун у курук гап-сўз, амал эса бошкалар учунми?Мўмин-мусулмон учун поклик йўлида килинган амаллари учун кўплаб савоб, охират саодати ва охиратдаги олий мартабалар ваъда килинган. Аммо бу поклик факат охиратда фойда келтиради, дегани эмас. Поклик аввало, бу дунёда фойда келтиради. Покликнинг бу дунёдаги фойдаси охиратдаги фойдаси олдида арзимаган нарса бўлгани учун хам уни зикр килинган.Ислом дини покликни хар бир мусулмон учун ибодат килиб, уни иймоннинг ярмига тенглаштириб кўйгани ва ибодат нопок холда кабул килинмаслиги туфайли ўн тўрт аср ўтгандан сўнггина бошкалар хам поклик инсоният учун канчалар зарур эканини англаб етдилар. Аста-секин юз-кўлларини, кейин баданларини ювишга ўтдилар. Ундан сўнг кийим-бошларини, турар жойларини, кўчалари, шахар-кишлокларини озода, пок тутишга одатландилар.Гайри мусулмон халклар кадимги мусулмонлардан ўрнак олиб, ўзлари тушуниб, поклик сари юз бурган ва бураётган бир пайтда мусулмон халклар Исломдан узоклашиб, унинг хукмларига номигагина амал килишга ўтиб колдиларки, бу ачинарли холдир. Бу жараён покликка бўлган муносабатда хам кўринди. Мусулмон номини рўкач килувчи кишилар ичида ибодатсизлари пайдо бўлди, умуман, покликка эътибор бермай кўйганлари хам кўп бўлди. Окибатда покликка амал килмаслик туфайли бу дунёнинг ўзида турли муаммолар пайдо бўла бошлади.Бир неча йиллар аввал ўкиган бир макола менга каттик таъсир килган эди. Ўша маколада мусулмонларнинг бахт-саодати факат Исломга амал килишда эканлиги, агар Исломга амал килмасалар, бадбахт бўлиб колишлари турган гап эканлиги очик-ойдин ёзилган эди. Макола муаллифи масъул табиб экан. Унинг юртида «трахома» деб аталувчи кўз касаллиги кенг таркалиб кетибди. Бу касал шунчалик хавфли тусга кирибдики, хатто,, хукумат фавкулодда чоралар кўриб, чет эллардан ёрдам сўрашга мажбур бўлибди. Англиядаги машхур мутахассис табиблар хузурига юборилган гурух ичида макола муаллифи хам бор экан. Англияликлар гурух аъзоларидан «трахома» касаллиги уларнинг юртида миллий офат даражасига етганини эшитиб хайрон бўлишибди. Улар ўз мехмонларига: «Биз юртингизда трахома касаллиги таркаб кетганини аклимизга сигдира олмаяпмиз», дебдилар. «Нима учун?» деб сўрашибди мехмонлар. «Ахир сизлар мусулмонсизлар-ку! Билишимизча, Ислом мусулмонларга тахорат килишни амр килган. Хар куни тахорат учун юз-кўлини яхшилаб ювиб турган одам мутлако «трахома» касали билан огримаслиги керак», дейишибди мезбонлар.Бунга нима дейиш мумкин? Ха, Аллохнинг амрини килмаслик нафакат гунох ва охират азобига, балки бу дунёнинг хам кўплаб нокулайликларига, машаккат ва мусибатларига сабаб бўлади.Илм-фан Ислом дини амр килган покликка риоя килиш инсон учун, инсоннинг соглиги учун, турли касалликларнинг таркалмаслиги учун жуда зарур омил эканини аллакачон исбот этиб кўйган. Биз бу ишни динимиз бундан ўн тўрт аср олдин ибодат даражасига кўтаргани, иймоннинг ярми, деб эълон килгани хакида фахр билан гапиришимизнинг ўзи етарли эмас! Балки бу амрларга амал килиб, хаммага ўрнак бўлишимиз керак. Ўзимиз, кийим-бошимиз, турар жойимиз, шахар-кишлокларимиз, хамма-хамма тарафларимиз поклиги билан бошкалардан ажралиб туриш лозим. Чунки Аллох таоло поклик хакидаги буйрукларини айнан бизга юборган. Куръони Каримнинг поклик хакидаги оятлари Аввало, сиз билан биз-мусулмонларга хитобан келган колаверса, бу ўрганаётган хадисларни хам Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам бизларга карата айтганлар. Демак, покликка амал килишга хаммадан кўра биз-мусулмонлар масъулмиз. Аллохга шукрлар бўлсинким, оз бўлса-да, динимиз таълимотларига амал килинаётган жойларда хавас киладиган покликка эгамиз. Ният шуки, энди бу сохада тўлик амалга ошадиган пайт етганини англашимиз керак.Сиз хозирги пайтдаги нопокликни, ахлатларни, ифлос жойларни, одамлар хохлаган жойига ахлат ташлаб, жойларни ифлос килишаётганини айтибсиз. Албатта, бу холат динимиз таълимотларига мутлако тўгри келмайди.Саъд ибн Абу Ваккос розияллоху анхудан ривоят килинади:«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Аллох покдир, покликни яхши кўрадир. Озодадир озодаликни яхши кўрадир. Карамлидир карамни яхши кўрадир. Сахийдир сахийликни яхши кўрадир. Бас, ховли жойларингизни озода килинг. Яхудийларга ўхшаманг», - дедилар». Муслим, Насаий ва Термизийлар ривоят килишган.

Топ рейтинг www.uz Openstat