Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу даво тури ҳалолми?

16:18 / 25.04.2015 | IBROHIM1996 | 960

Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳлидан сўранг ҳайъати аъзолари. Ҳозир сизларга берадиган саволимдан бироз тортинмоқдаман. Аммо мажбурият юзасидан бу саволни беришга мажбурман. Опамнинг мана 10 кундан ошдики тинмай иситмалари чиқмоқда. Шифохонада даволаниб чиқдилар. Лекин дорилар фойда бермади. Ҳомиладор бўлганлари сабабли ҳамма дори воситалари ҳам мумкин эмас. Хуллас, 10 кун шифохонада даволаниб чиққан бўлсалар ҳам барибир иситма чиқишда давом этаяпти. Бир шифокор чувалчангдан бир нима тайёрлаб, уни истеъмол қилишни маслаҳат берибди. Опам ҳам, мен ҳам судралиб юрувчи ҳайвонлар ҳаром саналгани боис бу ишда иккиланиб қолдик. “Тиб.ислом.уз” сайтидан излаб кўрсам бу мавжудотни қайси бир касаллик учун ташқи қўллаш яъни, суртиш ҳақида маълумот берилган. Шуни истеъмол қилиш мумкинми? Саволим ноўрин ва ҳажми катта бўлиб кетган бўлса ва сизларнинг вақтларингизни олган бўлсам узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарсалардан фойдаланиш, ҳалол даво топилмаган ўринда жоиз бўлади. Юқоридаги ҳолат бизлардан кўра сизларга яхшироқ маълум. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat