Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муборак тушларни кўриш

08:18 / 22.04.2015 | Дилором Сатволдиева | 1181

Ассаламу алайкум! Қандай инсонлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва байтуллоҳни ёки қиёматга алоқадор тушларни кўрадилар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат яқинлашганда мўминнинг туши ёлғон чиқмай қўяди.. мўминларнинг энг туши тўғриси, уларнинг ростгўйларининг тушларидир. Мусулмоннинг туши пайғамбарликнинг 46 бўлагидан бир бўлакдир. Туш уч қисмдир. Яхши туш Аллоҳ тарафидан башоратдир. Яна бир туш шайтоннинг ғамга солишидан иборатдир. Яна бир туш киши ўзига кўп гапирганидан кўриладиган тушдир. Қачон бирортангиз ўзи хушламайдиган тушни кўрса, ўрнидан турсин ва туфласин.(Бошқа ҳадисларда чап тарафига уч бор туфласин дейилган) ва одамларга уни сўзлаб бермасин. Мен тушдаги занжирни хуш кўраман ва кишанни кариҳ кўраман. Занжир – динда собит бўлишдан иборатдир”. Термизий ривояти.‏ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини яхши ўрганиб, унга ихлос ила амал қилувчилар яхши тушлар кўришади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat