Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Калб таскин топиши учун...

06:57 / 22.04.2015 | Muhammadshokir Tohirjon ogli | 890

Ассаламу алайкум! Аллоҳ ишларингизни давомий қилсин. Мени кўпинча қилган хатоларим қийнайди ва намоз вақтида кўп ҳаёлимга келади. “У қилган ишларим фарзандларимга урмасин” деб, Аллоҳга тавба қиламан, намозларимда сўрайман. Илтимос маслаҳат беринг бу ҳолатдан чиқиб кетиш учун нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Руҳий тарбия машойихлари: “Бир киши қилган хатосига бир бор сидқидилдан тавба қилганидан кейин, Аллоҳнинг кечирувчи сифатидан умид қилиши керак. Мабодо сидқидилдан тавба қила олмадим деса ёки беихтиёр қилган гуноҳи эсига тушаверса, яна қайта тавба қилсин. Ундан кейин ҳадеб гуноҳини эслайвермаслик керак. Чунки бу нарса шайтоний бўлиб, инсонни яхши амалларга бўладиган шаштини ҳам пасайтиради. Ҳамда сидқидилдан тавба қилганидан кейин, гуноҳни қайта-қайта эслайвериш Аллоҳнинг “Ғаффор” сифатини қадрламаслик ҳам бўлади. Кўрмайсизми бир киши бирортасига нисбатан хатога йўл қўйса ва ундан астойдил кечирим сўраса, у кечиради. Яна қайтадан кечирим сўрайверса, “мени қалбида гина сақлаб юрувчи деб ўйлаябсизми” деб жаҳли чиқади” деганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat