Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда ният

00:00 / 06.03.2009 | eski savollar | 15506
Ҳурматли Шайх ҳазратлари, бизга динимизни осонлаштирган ва фойдаланишимиз учун беҳисоб неъматларни (жумладан ушбу форумдан фойдаланиш имкониятини) берган Аллоҳга ҳамдлар, Унинг охирги Расулига салом ва саловатлар бўлсин.Аллоҳдан Сизнинг амалларингиз ажрларини тўлиқ қилиб беришини ва Ўз фазлидан ҳам зиёда қилишини сўраб, Сиздан қуйидаги ҳолатнинг ҳукмини сўрамоқчи эдим:Савол: Намозда ният қандай қилинади?Бизга ёшлигимизда аввал форс тилида қиласизлар деб, кейинчалик ҳоҳлаган тилингизда такбирдан олдин [у]“Ҳолис Аллоҳ учун, қибланинг бир четига юзланиб, хххх намозининг хххх ракат фарзини/суннатини (имомга иқтидо қилиб) ўқишни ният қилдим”[/у] деб айтишликни ўргатишган.Яқинда бир [урл=ҳттп://исломолами.ъом/?п=489]сайтда[/урл] "Ҳар бир намоздан олдин пичирлаб ёки овоз чиқариб ният қилиш бизнинг юртимизда айниқса кенг тарқалган бу одат – бидаътдир. Расулаллоҳ с.а.в. ҳеч қачон бундай қилмаганлар. Ибн Ал-Қаййим айтади: “[у]Расулаллоҳ с.а.в. намозга турсалар “Аллоҳ Акбар” деб такбир айтардилар ва бошқа ҳеч нарса айтмасдилар, овоз чиқариб ният ҳам қилмасдилар. У зот с.а.в. : “Ҳолис Аллоҳ учун, қиблага юзланиб, тўрт ракат намозни имом бўлиб ёки имомга иқтидо қилиб ўқишни ният қилдим” каъби гапларни айтмаганлар. Бундай қилганликлари ҳақида бирорта саҳиҳ, заиф, муснад ёки мурсал ҳадис ҳам ривоят қилинмаган.[/у]” (Ал-Ҳуда Ан-Набавий). Демак ҳар бир намоздан аввал маълум бир сўзлар билан ният қилишлик ҳам бидъатлардан экан. Ният кишининг қалбида бўлади. Масалан киши аср (ёки бошқа) намозини адо қилиш учун таҳорат олди, сўнгра масжид сари қадам қўйди, масжидга келиб иқомани эшитиб саф тортди, шуларнинг ўзи ният эмасми?" деган матнни ўқидим. Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари, шу ҳолатнинг ҳукмини билдирсангиз, олдиндан ташаккур.----------------...бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ният сўзи қасд қилиш маъносини билдиради.Шариатда, қалбнинг Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун ибодатни адо этишга азму қарор қилиши ниятдир.Таҳорат қилишдан олдин уни ният қилмоқ ҳам суннатдир. Бунда қалб ила таҳоратни ёки бетаҳоратликни кетказишни ёхуд таҳоратсиз адо этиб бўлмайдиган ибодатни қасд қилинади. Ниятни тил билан айтиш мустаҳабдир. Намозхон такбири таҳримани айтишдан олдин бевосита ният қилиши керак. Агар ёлғиз ўзи ўқиётган бўлса, қайси намозни ўқиётганини қасд қилиб туриб такбири таҳримани айтиши лозим. Агар имомга иқтидо қилаётган бўлса, ўша иқтидосини ният қилиши керак. Имом бўлса ниятида ўқиётган намозини таъйин қилади. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳудан кўпчилик муҳаддисларимиз ривоят қилган ҳадисда:«Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир», деганлар.Ният билан ибодатлар одатлардан фарқланади. Қасдини талаффуз қилса афзал бўлади.Яъни, ниятини тили билан айтса, яхши бўлади. Айтмаса, ўзининг иши.

Топ рейтинг www.uz Openstat