Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ажрашгандан сўнг ўртадаги фарзандда отанинг ҳаққи

00:00 / 12.02.2007 | eski savollar | 1794
Ассаламу Алайкум хурматли Шайх Хазратлари Саволим куйдагича.Мени оглим келин билан оралари бузилди.Икаласига панд насихат тасир килмади. Улар ажрашиб кетишди ораларида фарзанд бор 3ешда. Оглим фарзандини жуда согинади нафакасини хар ой оз вактида етказади. Келиним ва уйдагиларни шарти шуки оглим уйига кириб кориши керак экан.Бу екда мен хам бувиси хам неварани жуда согинамиз, уни уйга олиб келгимиз ва эркалаткимиз келади.Келинни уйдагилари хам мусулмончиликни даво килгувчилардан.Сиздан сорайдиганимиз шуки шариатда эру хотин ажрашгандан кейин болага отаси хам хаклими ,уни коришга оз уйига олиб кетишга хакки борми?Шу хаккда батафсил маълумот берсангиз. Олдиндан жавобингиз учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

болани қарамоғига олишБу ишни араб тилида «ҳизона» дейилиб луғатда қучоғига олиш дейилади. Шариат истилоҳида эса ота она ажрашгандан кейин болани ўз қарамоғига олиш ва тарбия қилишга айтилади.Онага мажбурламасдан берилади. Талоқ қилинганми ёки бошқача бўлганми бари бир.Яъни, қай тарзда бўлсин ота – она ажрашганда кичик ёшдаги бола онаси истаб турса, унга берилади. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят:«Бир аёл: «Эй, Аллоҳнинг Расули, мана бу ўғлим учун қорним жой бўлган эди, икки кўкрагим сув идиш бўлган эди, қучоғим муҳофазачи бўлган эди. Энди эса отаси мени талоқ қилиб, уни мендан тортиб олмоқчи», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:«Модомики никоҳланмасанг, сен унга ҳақлироқсан», дедилар».Абу Довуд, Аҳмад ва ал-ҳоким ривоят қилган.Ибн Абу Шайба ўзининг «Мусаннаф» номли китобида Саъид ибн Мусаййабдан ривоят қилади:«Умар Умму Осимни талоқ қилди. Кейин унинг олдига борди. Осим унинг қучоғида турган эди. Болани ундан тортиб олмоқчи бўлди. Икковлари уни тортишиб кетди. Бола йиғлаб юборди. Икковлари Абу Бакрнинг ҳузурига борди. Бас, Абу Бакр унга «Аёлнинг силаши, қучоғи ва ҳиди унинг учун сендан кўра яхшироқ. Бола улғайса, ўзи танлаб олади», деди». Агар аёл болани олишни истамаса, уни мажбурланмайди. Илло ундан бошқа шахс бўлмаса ёки бола ундан ўзгага кўнмаса мажбурланади.Ёш болани қарамоғига олиш - уни зарарли нарсалардан муҳофаза қилиш, уни тозалаб, едириб-ичириб, кийинтириб, роҳати учун керакли нарсалар ила таъминлаб, тарбиялашдан иборатдир.Лекин болани ўз қарамоғига олувчи шахсда бир неча шартлар бўлиши лозим:1. Оқил бўлиши керак.2. Балоғатга етган бўлиши керак.3. Диндан чиққан, муртад бўлмаслиги керак.4. Фосиқ, ишончсиз бўлмаслиги керак. Баъзи фисқу-фужур ишларни қиладиган, ўғри, бетайин раққоса кабилар ёш болаларни ўз қарамоғига олишга ҳақли эмаслар.5. Болани қаровсиз қолдирмаслиги керак. Агар қаровсиз қолдирадиган бўлса қарамоғига олиш ҳақидан маҳрум қилинади.6. Ота камбағал бўлиб, она ажрсиз тарбия қилишдан бош тортса, ажрсиз тарбия қилишни хоҳлаган яқин аёл қариндош болани ўз қарамоғига олади.Ёш болага ихтиёр ҳақи берилмайди.Яъни, кичик ёшдаги болага сен ким билан бўласан, ўзинг танлаб ол, дейилмайди.То бола ўзи еб ичадиган ва истинжо қиладиган бўлгунча онаси ва момоси унга ҳақлидир. қиз болага то ҳайз кўргунча. Муҳаммад иштаҳа тортадиган бўлгунча деган. Замоннинг фасоди туфайли шу гап мўътабардир. Икковларидан бошқалар то иштаҳа тортадиган бўлгунча.Кичик болани отаси ва онаси талашиб қолса, онасига берилади.Ибн Абу Шайба ўзининг «Мусаннаф» номли китобида Саъид ибн Мусаййабдан ривоят қилади:«Умар Умму Осимни талоқ қилди. Кейин унинг олдига борди. Осим унинг қучоғида турган эди. Болани ундан тортиб олмоқчи бўлди. Икковлари уни тортишиб кетди. Бола йиғлаб юборди. Икковлари Абу Бакрнинг ҳузурига борди. Бас, Абу Бакр унга «Аёлнинг силаши, қучоғи ва ҳиди унинг учун сендан кўра яхшироқ. Бола улғайса, ўзи танлаб олади», деди». Ўзи еб ичадиган ва истинжо қиладиган бўлган ўғил бола отасига берилади. Чунки уни эркакларга хос нарсаларни отасидан ўрганиши зарур.Қиз болалар эса ҳайз кўрадиган бўлгунча оналари билан қоладилар. Чунки улар аёлларга хос нарсаларни оналаридан ўрганишлари лозим. қизлар балоғатга етганларидан кейин уларни асрашга ва турмушга чиқаришга оталар қодир бўлганлари учун вақти етганда улар оталари қарамоғига ўтадилар.Боласининг нафақасини бериб турган отанинг уни кўришга ҳақи бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat