Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозлари тўғрисида

12:40 / 06.04.2015 | Oybek Ahmedov | 2898

Ассалому алайкум! Қазо намозлари ҳақида сўрамоқчи эдим. Бу масалада аввалги савол жавобларни ўқиб чиқдим, лекин уларда юзаки маълумот берилганми, ёки мен ўзим тушуна олмадимми, билмадим. Унчалик тушунча ҳосил қила олмадим. Ёшим 22 да. Агар менга тўғри маълумот берилган бўлса, қиз болага 9 ёш, йигитларга эса 12 ёшдан намоз фарз бўлади деб эшитдим. Лекин мен намоз ўқишни бошлаганимга эндигина 2 ой бўлди. Ҳисоблаб чиқсам 10 йиллик қазо намозларим бор экан. Бу тахминан 73200 ракъатга тўғри келди. Энди асосий саволимга келсак: ушбу қазоларни бажариш қай тарзда бўлади? Яъни бир кунда қанча ракъатдан ўқисам мақсадга мувофиқ бўлади? Уларнинг нияти қандай қилинади? Айтайлик “фалон йилдаги шом намозининг қазосини адо этиш учун ният қилдим” дейилмаса керак деб ўйлайман. Илтимос шу масалани тўлиқроқ ёритиб берсангиз. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Намоз балоғатга етган вақтдан фарз бўлади. Балоғат қиз болаларда ойда кўрадиган қон кўришнинг бошланиши билан, ўғил болаларда тушида булғаниши билан бўлади. Иккиси ҳам топилмаса, ўн беш ёшдан балоғатга етди деб ҳукм қилинади. Балоғатга етган вақтингизни эсга олинг. Эсингизда бўлмаса эҳтиётини олинг ва фалон йилдаги фалон намоз деб ўтирмасдан “энг охирги қолдирган намозимни қазосини ўқишни ният қилдим” деб намозни қазосини ўқинг. Ўқимаганингиз яна охиргиси бўлиб қолади. Қанчалик тез адо қилсангиз шунча яхши, лекин ҳар куни ҳеч бўлмаганда бир кунликни қазони ўқиса яхши. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat