Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ноодатий табиб

11:30 / 06.04.2015 | Abdulaziz Karimkhodjaev | 1117
Ассаламу алайкум! Бизнинг танишимиз “дардимизга ёрдам беради” деб бир табиб аёлга боришимизни маслаҳат берган эди. У ерга бориб шуни билдимки, беморларни даволаш куннинг аниқ соатида алоҳида хонада бўлади. Табиб аёл кирганда Аллоҳ номи билан дуо қилиб шифо сўрайди ва ҳар бир касални олдига бориб "ғайбий" илми орқали диагноз қўйади. Гапларига қараганда улар беморларга "одам"ларини туширади. Ўша “одам”лари Қуръон оятларини ўқиб даволайди. Ўзини фолбин ёки дам солувчи эмас, табиб дейди. Беморларни ҳар хил ҳаётий муаммоларини муҳокама қилади, гап сўзлари илмли инсонникига ўхшайди. Ҳадис, Қуръондан тўғри мисоллар келтиради. Лекин мени шу "одам"лари тушиши шубҳага солди. Яна баъзиларни иссиқ-совуқ қилинганми ёки йўқми шуни ҳам айтади. Баъзиларни уйига бориб "тозалаш" керак дейди. Шу табиб ҳақида хулоса қандай бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Уларнинг одамлари жин! Сиз доимо таҳорат билан юринг, ўзингиз билган сураларни ўқиб юринг. Мазкур одамларнинг гапи нотўғри. Сиз Қуръони Каримни яхши ёдлаган, дуогўй одамларга дам солдиринг. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Топ рейтинг www.uz Openstat